“Инсон қадри учун”

12.01.2022 12:01:08

Жорий йилнинг 7 январь куни “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ билан ҳамкорликда Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳасини муҳокамасига бағишланган онлайн мулоқот ўтказилди. Мазкур мулоқотда бирқанча турли соҳа вакиллари қаторида сиёсий партиялар ҳам иштирок этди.

Дастлаб Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори Акмал Саидов сўзга чиқиб, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясинининг муҳим жиҳатларига тўхталиб ўтди.

—Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси лойиҳасида Ҳаракатлар стратегиясининг бешта устувор йўналиши сақлаб қолинган ҳолда яна иккита янги йўналиш қўшилган ва 94 та устувор вазифалар белгиланган, - деди Акмал Саидов.

Хабарингиз бор Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳасини regulation.gov.uz, jamoatchilik.uz ва 2022-2026.strategy.uz электрон платформалари орқали муҳокама қилиш давом этмоқда. Платформаларда фуқаролар ўз таклиф ва мулоҳазаларини ёзиб қолдириши мумкин.

Ўтказилган мулоқотлар чоғида Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси лойиҳасининг муҳокамасида сиёсий партиялар ўз электорати ва  депутатлик корпуслари орқали аҳолининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда фаол иштирок этиши ва мамлакатимиз тараққиёти ва келажагини белгилаб берувчи мазкур лойиҳада ўрин олган барча йуналишларда фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш назарда тутилган.

 

Шарипа ТОРЕШОВА,

“Адолат” СДП Мафкуравий

ишлар бўйича бош мутахассис

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+