Маҳалла фуқаролар йиғини раиси сайловида шижоатли депутатларимиз ва фаолларимиз ғолиб бўлмоқда

25.05.2022 11:05:08

Жорий йилнинг 16 май куни мамлакатимиз бўйлаб  маҳалла  фуқаролар йиғини раиси сайлови бошланди. Хоразм вилоятида ҳам ушбу жараёнлар қизғин ташкил этилмоқда.

Май, июнь ойларида вилоятда 526 та маҳаллада маҳалла фуқаролар йиғини раиси сайлови ўтказилади.

Сайлов  ўтказиладиган биноларда   барча шароитлар жумладан,   кабиналар, қутилар, овоз кучайтиргичлар шай ҳолатга келтирилди.

Хусусан, Хива шаҳар  “Кумяска”, “Янги турмуш”  маҳалла фуқаролар йиғини  раислигига бўлиб ўтган сайловга эрталабдан маҳалла аҳли  юқори кайфиятда сайлов ўтказиладиган бинога етиб келишди.  Сайловчилар муносиб бўлган номзодга овоз беришди.

Сайлов натижасига кўра, “Кумяска” маҳалла фуқаролар йиғини раислигига  Хива шаҳар депутати  Одамбой Яқубов, “Янги турмуш” маҳалласига эса  партиядошимиз   Жасурбек Яқубов, Шовот туманидаги “Янги обод” маҳалла фуқаролар  йиғини раислигига  бўлиб ўтган сайловда  халқимиз  ишончига сазовор бўлиб, ғолибликни қўлга киритишди.

  Одамбой Яқубов, Хива шаҳар Кенгаши депутати:

– Маҳалла ободлиги, фуқароларнинг  турмушидан розилиги, уларнинг юқори турмуш даражаси маҳалла фуқаролар йиғини раисининг шижоатига боғлиқ. Маҳалладошларим билдирган ишончни сидқидилдан адо этишга, инсонлар  қадрини улуғлаш орқали юртимиз фаровонлиги учун бор куч-ғайратимни сафарбар этаман. 

Бир сўз билан айтганда,  партиямиз фаоллари ва депутатларимизнинг  эришаётган ютуқлари, олиб бораётган самарали фаолияти  Янги Ўзбекистонимизни барпо этишда муносиб  ўрни билан қувонарлидир.

 

 

                                                                             Замира АБДУЛЛАЕВА,

“Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+