Мурожаатни ким ҳал қилади: “Сув йўқ, йўл йўқ, электр ва газ ҳақида гапирмаса ҳам бўлади”

14.04.2021 11:04:23

Ўзбекистон “Адолат” СДП Деҳқонобод туман Кенгаши ҳамда маҳаллий ҳокимлик мутасаддилари томонидан 2021 йил апрел ойида ижтимоий тармоқларда тарқалган "Сув йўқ, йўл йўқ, электр ва газ ҳақида гапирмаса ҳам бўлади" номли видео мурожаат бўйича,  “Дуоб” маҳалласининг  ижтимоий аҳволи ўрганилди. Мурожаатда “Дуоб” маҳалласида электр энергия, газ таъминоти ва ичимлик суви муаммолари юзасидан хабар берилган.

Ўрганишлар натижасига кўра, Деҳқонобод туманидаги “Дуоб” маҳалла фуқаролар йиғинида 7 та қишлоқ мавжуд бўлиб, қишлоқда 1129 та фуқаролар суюлтирилган газ балон билан таъминланган. Биринчи чоракда аҳолига 17 тонна газ етказиб берилган.

Деҳқонобод туманида 47 та МФЙлар мавжуд бўлиб, тумандаги 43 та маҳаллалар Деҳқонобод туман электр тармоқлари томонидан электр билан таъминланади. Шундан 4 та Дуоб, Ойбек, Оқ қишлоқ, Теракли МФЙларга Қамаши тумани электр энергия корхонаси томонидан электр  ажратиб берилади.

Фуқаролар мурожаатига асосан, партия ходимлари томонидан маълумот тайёрланиб, туман хокимлигига мурожаат қилинди. Туман хокимлиги мутасаддилари 2022 йил 1 чоракда “Дуоб” маҳалласини “Обод маҳалла” давлат дастурига киритилишини режалаштириб олди.

 

Жовли САТТОРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Деҳқонобод туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+