Тиббий жиҳозлар етишмаслиги аниқланди

15.01.2024 11:01:15

Жамоатчилик назорати ишчи гуруҳи томонидан ўрганишларда камчиликлар аниқланди

Аввал хабар берганимиздек, “Адолат” СДП нинг фуқаролар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бошқа долзарб масалалар юзасидан ҳудудлар кесимида Скрининг ва перинатал марказлари, аёллар тиббий маслаҳатхоналари, туғуруқ комплекслари, репродуктив саломатлик ва патронаж хизматлари сифати бўйича тузилган ишчи гуруҳ томонидан вилоятдаги тиббиёт муассасаларида ўрганишлар бошланди.
Мутахассислар ҳамкорлигида тузилган саволномада кўрсатилган бандлар бўйича Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказида шифокорлар ва у ерда даволанаётган болаларнинг оналари билан суҳбатлар ўтказилди. Ўрганишларда шу нарса аниқландики, марказда чақалоқларни она сути билан озиқлантириш борасида оналар ўртасида кенг тушунтириш ишлари олиб борилаяпти. Марказ томонидан бемор болажонлар учун дори-дармонлар вақтида берилаётир.


Бироқ касалликларнинг турига қараб чақалоқларга фойдаланилиши зарур бўлган тиббий жиҳозлар етишмаяпти. Айни пайтда марказда 526 нафар тиббиёт ходимлари фаолият олиб боради. Шулардан, 71 нафари шифокор, 465 нафари эса ўрта тиббиёт ходими ҳисобланади.
Шунингдек, марказда 56 нафар акушер гинекологлар ҳам оналар ва болалар соғлиги учун навбат билан кечаю кундуз ишламоқда. Асосий мақсад эса, вилоятда оналар ва гўдаклар ўлимининг олдини олишга қаратилган.


— Давлатимиз раҳбари томонидан тиббиёт соҳасига жуда катта эътибор берилаяпти, - деди Қашқадарё вилоятидаги Республика Ихтисослаштирилган Она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази бош акушер-гинекологи - Бобоназар Шодиев. - Оналар ва болалар соғлиги учун зарур маблағлар ажратилиб, бир қатор имкониятлар яратилган. Марказимизда шифо топаётган барча оналар ва фарзандларимиз бу яратилаётган имкониятлардан бебаҳра қолишмаяпти, албатта. Жамоатчилик назорати гуруҳи томонидан бизнинг марказимиздаги аҳвол ҳам ўрганилди. Биз уларга тиббий жиҳозлар етишмаётгани ва бошқа камчиликлар хусусида ошкора маълум қилдик.
— Шаҳримиздаги тиббиёт муассасалари ходимлари томонидан аҳоли саломатлигини яхшилаш учун бирмунча ишлар амалга оширилаяпти, - деди Қарши шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи - Акмал Ашуров. - Жамоатчилик назорати ишчи гуруҳи аъзолари томонидан ўрганишларда оналар ва болалар саломатлигини ҳар томонлама мустаҳкамлаш учун замонавий техник асбоб-ускуналар етишмаётгани аниқланди.
Келгусида бу камчиликлар албатта бартараф этилади. Оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш учун барча зарур чора тадбирларни кўрамиз.
Дарвоқе, жамоатчилик назорати ишчи гуруҳи аъзолари Косон туманига ҳам ташриф буюриб, перинатал бўлими фаолияти билан танишдилар. Бўлимда тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш учун масъулларга тегишли маслаҳатлар берилди.

Гулноза Раджабова, Жамоатчилик назорати ишчи гуруҳи аъзоси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+