Тадбир ёшларда ватанпарварлик  туйғуларини мустаҳкамлашда хизмат қилди

22.04.2022 11:04:47

“Адолат” СДП Боғот туман Кенгаши  томонидан тумандаги 36-сон умумтаълим мактабида  партиянинг  “Адолат- ҳаётимизнинг бош мезони, адолат ҳар бир инсон учун” лойиҳаси доирасида  “Биз вайронкор ғояларга қаршимиз” мавзусидаги тадбир ташкил этилди.

Тадбирда партия фаоллари, депутатлари, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси М.Йўлдошева ва бошқа ҳамкор ташкилот  вакиллари  иштирок этишди.

Тадбирни депутат М.Худайберганова кириш сўзи билан очиб, ҳозирги кунда давлатимиз томонидан ёшларга қаратилаётган эътибор ва  кенг имкониятлар тўғрисида ҳамда партиянинг сайловолди дастурида илгари сурилган  ёшларга қаратилган илғор ғояларнинг  аҳамияти,  ёшларни билим ва салоҳиятини, иқтидорини юзага чиқаришда  қатор  ишлар амалга оширилаётганлиги тўғрисида гапирди. 

Боғот1

Шунингдек, ҳозирги таҳликали даврда  ёшларни турли ёт ғояларга қарши муросасиз  курашиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, маънавиятли ва маданиятли ёшлар ватанимизнинг эртанги куни экани тўғрисидаги ҳамда  "Адолат" СДП томонидан ижтимоий адолат, қонун устуворлиги ва барча фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, конституциявий ҳуқуқ ҳамда эркинликларини мужассам этадиган ғоялар тўғрисида тушунчалар  ёшларни диққат марказидан жой олди.

Савол-жавоблар, фикр ва мулоҳазалар қизғин тус олган учрашув, ёшлар ён-атрофга бўлган дахлдорлик туйғуларини  ҳамда  уларни она - юртига  бўлган садоқатини мустаҳкамлашга  хизмат қилди. 

                                                                                                            Саодат МАШАРИПОВА,
                                                           “Адолат” СДП  Боғот туман

“Аёллар қаноти” раиси

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+