Партия тарихи

Ўзбекистон “Адолат” СДП 1995 йил 18 февралда I Таъсис Қурултойида ташкил топган.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1995 йил 18 февралда №184-сон билан рўйҳатга олинган.1995 йил 18 февраль – Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг I Таъсис Қурултойи бўлиб ўтди. Унда партиянинг Дастури ва Устави қабул қилиниб, бош шиори “Куч – адолатда!” деб белгиланди.

Қурултой томонидан партиянинг босма нашри – “Адолат” ижтимоий-сиёсий газетаси таъсис этилди ва 1995 йилнинг 22 февраль куни газетанинг илк сони нашр этилди.

1995 йил 18 февраль – партиянинг биринчи Пленумида Сиёсий Кенгашнинг Биринчи котиби этиб Анвар Жўрабоев сайланди.

1996 йил 8 ноябрь – Навбатдан ташқари Пленумда партия Сиёсий Кенгашнинг Биринчи котиби этиб Турғунпўлат Даминов сайланди.

2005 йил 24 январь – Навбатдан ташқари II Пленумда партия Сиёсий Кенгашнинг Биринчи котиби этиб Дилором Тошмуҳамедова сайланди.

2008йил 27сентябрь – партия Сиёсий Кенгашининг

Х Пленуми бўлиб ўтди. Пленумда партия Сиёсий Кенгаши Биринчи котиби Д.Тошмуҳамедова Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери этиб сайланганлиги муносабати билан Исмоил Саифназаров партия Сиёсий Кенгаши раиси этиб сайланди.

2012йил 22декабрь – партия Сиёсий Кенгаши VII Пленуми бўлиб ўтди. Унда партиянинг рамзига ўзгартириш киритилди.

2013йил 7июнь – партия Сиёсий Кенгашининг IХ Пленуми бўлиб ўтди. Унда Наримон Умаров партия Сиёсий Кенгаши раиси этиб сайланди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига 1999, 2004, 2009 ва 2014йилларда ўтказилган сайловларда фаол иштирок этиб, парламентдаги фракциясини тузган ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларида партия гуруҳларига эга бўлган.

2014йил 21декабрь – 2015йил 4январь – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловида Ўзбекистон “Адолат” СДП ҳам муносиб иштирок этиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 20 та, маҳаллий Кенгашларда эса 834 та депутатлик ўринларига эга бўлди.

Партия 2007, 2015, 2016 йиллардаги Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ҳам фаол иштирок этиб, ўз номзодини кўрсатган.

2019 йил 1 январь ҳолатига кўра, партия сафига 323 522 нафар аъзолар бирлашган бўлиб, уларнинг 48 фоизини хотин-қизлар, 38 фоизини ёшлар ташкил этади. Бугунги кунда жойларда 5855та бошланғич партия ташкилотлари, 194 та туман (шаҳар) (2019 йил 1 апрелдан 7 та янги туман, шаҳарлар қўшилиб, 201 тага етди) Кенгашлари ва 14 та ҳудудий партия Кенгашлари фаолият юритиб келмоқда.