БПТ — партиянинг етакчи кучи

19.01.2024 09:01:08

Бошланғич партия ташкилоти – партиянинг таянчи ва етакчи кучидир. Сайловолди дастурда белгиланган вазифаларни тарғиб этишда у ўзига хос ва катта аҳамиятга эга. Айни пайтда, партиянинг Сурхондарё вилоят, Қумқўрғон туман Кенгаши ташаббуси билан туманда БПТлар ташкил этишда пешқадамлик сезиляпти.
Хусусан, партия туман Кенгаши томонидан тумандаги 70-сон умумтаълим мактабида “БПТлар фаоллигини ошириш устувор вазифа” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатида партиянинг Қумқўрғон туман Кенгаши ходимлари, депутатлар, мазкур мактаб жамоаси иштирок этишди.


Тадбирда Партия туман Кенгаши фаоллари томонидан “Адолат” СДП сайловолди дастурида илгари сурилган илғор ғоялар, ҳаётга татбиқ этилаётган партия лойиҳалари доирасида партия томонидан олиб борилаётган ишлар, бошланғич партия ташкилотларининг фаоллигини ошириш ва бошқа қатор масалалар юзасидан фикрлар билдирилди.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Қумқўрғон туман Кенгаши ташаббуси билан мазкур мактабда ҳам янги бошланғич партия ташкилоти тузилиб, 50 нафар ходим партия сафига қабул қилинди. Қувонарлиси, партиядошлар сони яна 50 нафарга кўпайди.
Зокир Абдушукуров, 70-сонли умумтаълим мактаби бошланғич партия ташкилотининг раиси:
— Ўзбекистон “Адолат” СДП сайловолди дастурида адолатлилик ғояси, барчанинг қонун олдидаги тенглиги, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, “Адолат – қонун устуворлигида” тамойилини амалиётга кенг жорий этиш устувор вазифа сифатида белгиланган. Дарҳақиқат, партиянинг аъзоси сифатида унинг сайловолди дастури билан танишиб чиқдим. Унда барча инсон ҳуқуқ ва манфаатлари олий қадрият эканлиги алоҳида эътиборга олинган. Айниқса, ҳар бир лойиҳа доирасида олиб борилаётган ўрганишларда баъзи муаммолар ҳам ечилмоқда. Бу эса партияга бўлган ишончимизни янада оширди.
Ташкил этилган БПТ аъзоларига партиянинг туман Кенгаши раиси томонидан партия аъзолик билетлари ҳамда БПТ гувоҳномалари топширилди.

Мавлуда Худойбердиева,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Сурхондарё вилоят, Қумқўрғон туман Кенгаши фаоли.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+