БПТ – партиянинг негизи ҳисобланади

01.12.2023 12:12:13

Маълумки, бошланғич партия ташкилотлари партия негизи ҳисобланади. БПТлар фаолиятини такомиллаштириш, уларни фаолиятини сифатли йўлга қўйиш, сафини фаол аъзолар ҳисобига ошириб бориш - партиянинг обрў-эътиборини кенг омма орасида юксалиб боришида муҳим аҳамиятга эга.


БПТларнинг фаоллиги билан партия фаолияти самарадорлиги таъминланиб, аъзолар сони ортишига хизмат қилади.
Бугун Ширин шаҳар тиббиёт бирлашмаси биносида “Адолат” СДП Ширин шаҳар Кенгаши томонидан “Бошланғич партия фаолиятининг ташкилий, ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш – “Адолат” СДП фаолиятида муҳим омил” мавзусида тадбир ташкил этилди. Тадбирда “Адолат” СДП Ширин шаҳар Кенгаши депутатлари О. Эгамбердиева, Ф. Игамбердиева, И. Карабаевлар иштирок этишди .
“Адолат” СДП Низомига кўра, Бошланғич партия ташкилотлари камида уч нафар партия аъзосини бевосита бирлаштириш мақсадида, қонуний чекловлар бўлмаган ҳолларда тузилади. Бошланғич партия ташкилотлари партия аъзоларининг яшаш ва иш жойлари, касбий ва жамоатчилик фаолиятлари бўйича аъзоларининг фикрини ҳисобга олган ҳолда, тегишли туман, шаҳар Партия Кенгашлари Ижроия Қўмиталари қарори билан тузилади, қайта ташкил этилади ва тарқатиб юборилади.
“Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгашида ҳозирги кунда 11 туман ва шаҳар Кенгашларида жами 230 дан ортиқ БПТ ташкил қилинган бўлиб, улар турли соҳа вакилларидан таркиб топган, бошланғич партия ташкилотларининг фаолиятини янада жонлантириш вилоят Кенгаши олдида турган устувор масалалардан бирига айлангани борасида фикр юритилди.
Ўзбекистон “Адолат” СДП сайловолди дастурида илгари сурилган илғор ғоялар, ҳаётга татбиқ этилаётган партия лойиҳалари, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш доирасида партия томонидан олиб борилаётган ишлар, бошланғич партия ташкилотларнинг фаоллигини ошириш ва бошқа қатор масалалар юзасидан маълумот бериб ўтилди.


Партияга билдирилган ишонч, таклиф ва мулоҳазалар қизғин тус олган давра суҳбати сўнггида иштирокчилар қизиққан саволларига атрофлича жавоблар олишди. Шунингдек, Ширин шаҳар тиббиёт бирлашмаси БПТ хизмат хонаси, иш фаолияти билан танишилди ва келгусида амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди.

“Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+