Фаолият сарҳисоб қилинди

23.12.2022 18:12:27

Жорий йилнинг 23 декабрь куни пойтахтимизда жойлашган «Тараққиёт стратегияси» марказида Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг IX Пленуми бўлиб ўтди.

Пленумда «Адолат» социал-демократик партиясининг Ўзбекистон Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасидаги вазифалардан келиб чиқиб 2023 йилда амалга ошириши режалаштирилган устувор йўналишларни белгилаб олиш ва 2022 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режасининг ижроси  ҳамда партия Сиёсий Кенгаши ва Сиёсий Кенгаш Ижроия Қўмитаси таркибига қисман ўзгартириш киритишга оид масалалари кўриб чиқилди.

Мазкур тадбирда партия Сиёсий Кенгаши ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, ҳудудий партия кенгашлари ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари раҳбарлари, партия экспертлари, фаоллар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Танқидий ва таҳлилий руҳда ўтган тадбирда партия Сиёсий Кенгаши раиси Баҳром Абдуҳалимов маъруза қилди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг 2022 йилдаги фаолияти «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги Президент фармони, «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури, 2021 йил 2 февралда сиёсий партиялар вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувида белгиланган устувор вазифалар, партиянинг «Тараққиёт стратегияси»дан келиб чиқадиган 2022 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси ҳамда «Адолат – ҳар бир инсон учун» сайловолди Дастурида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлашга йўналтирилди.

Бундан ташқари, йил давомида партия аъзолари сафини кенгайтириш, бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини кучайтириш, кадрлар захирасини мустаҳкамлаш, аъзолик бадаллари тушумини тизимли йўлга қўйиш ва тўлиқ таъминлаш, партия фаолларининг сиёсий билимлари ва фаоллигини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилганлиги қайд этилди.

Қолаверса, Ўзбекистон «Адолат» СДП 2022 йилда партиянинг дастурий вазифаларини амалга ошириш мақсадида партия электорати ва аҳолининг кенг қатлами билан юзма-юз мулоқотлар ташкил қилинди. Учрашувларда аҳолини қийнаб келаётган, жамият ривожига тўсиқ бўлаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш бўйича барча даражадаги депутатлик корпусларининг ҳамкорлиги тизимли йўлга қўйилди. Бунда айниқса «Фракция – марказ – вилоят – туман» концепцияси ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Шу билан бирга, маърузада қайд этилганидек, ҳисобот даврида партия аъзолари сони 41 102 нафарга кўпайиб, умумий аъзолар сони 558 308 нафарни, бошланғич партия ташкилотлари сони эса 372 тага ўсиб, 6 750 тани ташкил қилган.

Қайд этиш жоизки, 2022 йил 9 ой давомида партия томонидан 6910 та турли мавзулардаги тадбирлар ўтказилиб, жараёнларда жами 253720 нафар иштирокчи қатнашди ва айни мақсаддаги 2840 дан ортиқ тадбирлар марказий ва ҳудудий ОАВларда ёритилган.

Шу жумладан, «Адолат» СДП томонидан жорий йилнинг 24 июнидан 1 августига қадар Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишлаб 3810 та тадбирлар ўтказилди ва уларда 165573 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этди.

Шунингдек, ҳисобот даврида партия лекторлари томонидан жами 4495 маротаба сиёсий ўқувлар ташкил этилиб, 87756 нафар иштирокчи қамраб олинди. Мазкур ташкил этилган сиёсий ўқувлар оммавий ахборот воситалари орқали 812 маротаба ёритилган.

Мазкур давр мобайнида тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш, фуқароларни кўнгилли равишда қон топширишга чақириш орқали бемор болаларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, жамиятда меҳр-оқибат ғояларини тарғиб қилишга қаратилган беғараз инсонпарварлик акцияси доимий равишда ташкил этиб келинаётгани алоҳида қайд этилди.

Хусусан, жорий йилнинг 1 июнь куни «Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» муносабати билан «Бор меҳримиз сенга, болажон!» шиори остида беғараз донорлик акцияси ўтказилганлигини, мазкур донорлик акцияда Республиканинг барча ҳудудларидан 3345 та кўнгиллилар қатнашиб, 1170,75 литр донорлик қони йиғилганлиги алоҳида таҳсинга сазовор. Айни даврда ҳам мазкур хайрли тадбирда иштирок этишни хоҳлаган кўнгиллилардан мурожаатлар келиши давом этаётганлиги партия раҳбари томонидан айтиб ўтилди.

Жараёнда таъкидланганидек, бугун Юртбошимиз бошчилигида Янги Ўзбекистонда Учинчи Ренессанс пойдеворини бунёд этиш сари дадил қадамлар қўйилаётган айни даврда, инсон қадрини улуғлаш, аввало аёлга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш, мўътабар оналарни эъзозлаш, опа-сингилларни қадрлаш ҳамда ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Айтиш жоизки, партия томонидан хотин-қизлар билан мақсадли ва манзилли тартибда ишлаш амалиёти, уларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, хотин-қизларнинг соғлиғини сақлашга қаратилган муайян ишлар амалга оширилмоқда. Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, партия Марказий аппарати, ҳудудий Кенгашлар ҳамда депутатларининг саъй-ҳаракатлари туфайли «Бир ойда – бир иш ўрни» лойиҳаси доирасида жами 1776 нафар хотин-қизлар ва ёшлар иш билан таъминланди.

Шунингдек, «Бир адолатчи – юз аёлга ҳимоячи» лойиҳаси доирасида хотин-қизларни турли хил тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоялаш мақсадида «Аёлларни зўравонликлардан ҳимоялаймиз» мавзуларида жами 840 марта учрашувлар ташкил этилиб, 65 300 нафар хотин-қизлар билан суҳбатлар олиб борилган. Суҳбатлар давомида хотин-қизларга «Ҳимоя ордери»ни бериш тартиблари тушунтирилди ва 183 нафар аёлларга ордер олиб беришга эришилди.

Партия томонидан ёшларга эътибор ва амалий ғамхўрлик кўрсатиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида аҳамият қаратилган. Жумладан, «Депутат ва ёшлар» лойиҳаси асосида 378 та давра суҳбати ташкил қилиниб, жами 18 560 нафар ёшлар қамраб олинди ва ушбу жараёнларга оид 365 та тадбир ОАВ да ёритилди.

Шу билан биргаликда, ҳисобот даврида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларда фаолият юритаётган партия депутатлари томонидан 3000 га яқин депутатлик сўровлари чиқарилиб, 2135 маротаба мансабдор шахсларнинг ҳисоботлари эшитилган.

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги Ўзбекистон «Адолат» СДП депутатлик гуруҳлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари кўриб чиқиш учун доимий комиссияларга 1067 та, сессияларга эса 537 та масалалар киритилган. Натижада сессия ва доимий комиссияга киритилган масалалардан келиб чиқиб, аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш юзасидан масъул мансабдор шахсларга аниқ топшириқлар берилди ҳамда Кенгашнинг тегишли комиссияси томонидан қарорлар ижроси назоратга олиниши белгиланган.

Сессияларга масалалар киритиш бўйича партиянинг халқ депутатлари Қорақалпоғистон Республикаси (72 та), Навоий (153 та), Бухоро (81 та), Самарқанд (63 та), Жиззах (52 та) вилоятларидаги депутатлик гуруҳлари фаол бўлганлиги қайд этилди.

Ҳисобот даврида Матбуот хизмати томонидан партиянинг дастурий мақсадлари оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб этилиб, Сайловолди дастурини амалга ошириш юзасидан 2022 йилга мўлжалланган Медиа режада белгиланган вазифалар ижросига оид ўтказилган тадбирлар юзасидан кенг жамоатчилик, партия электоратининг хабардорлиги таъминланган.

Ўтган тўққиз ой мобайнида ҳудудий Кенгаш матбуот котиблари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга чиқариш уларни малакасини ошириш, замонавий технологиялардан фойдаланиш мақсадида 7 марта онлайн семинар, 3 марта конференция ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг байрам тадбирлари, хорижга сафарлари, вилоятларга чиқишлари ҳамда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ислоҳотларнинг узвий давоми сифатида қабул қилинган Қонунлар, Қарор ва Фармонлар юзасидан партия Сиёсий Кенгаши ва Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари ҳамда экспертларининг «Адолат» газетасида 126 та, партия расмий сайтида эса 498 та муносабатлари жойлаштирилган.

Партия ва депутатлик корпуси томонидан ОАВ, ижтимоий тармоқлар ва ахборот сайтларида 1642 дан ортиқ мақолалар эълон қилинди. Уларда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга партиянинг муносабати ва нуқтаи назари билдирилди. Республика телеканалларида 174 марта, ҳудудий телеканалларда 482 марта партия фаолларининг интервьюлари берилган.

Партия веб-сайтида жами 2

586 та партия фаолияти бўйича маълумот ва хабарлар ёритилди ҳамда ҳар бир ҳудудий Кенгаш ижтимоий тармоқлардаги ўзининг расмий саҳифаларида кундалик янгилаб борилди.

Шунингдек, Пленумда 2022 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режасининг 9 ойлик ижросидаги бир қанча ютуқ ва камчиликлар атрофлича таҳлил қилиниб, 2023 йилда амалга ошириши режалаштирилган устувор йўналишлар ва аҳамият қаратилиши керак бўлган қатор масалалар қайд этилди.

Пленум сўнгида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, сўзга чиққанлар томонидан билдирилган фикр ва таклифлар асосида партиянинг келгуси фаолиятига доир чора-тадбирлар белгиланди.

"Адолат" СДП

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+