Йўл ҳаракати соҳасида қандай янгиликлар кутиляпти?

27.12.2022 09:12:46

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг йиғилишида жамиятимиз тараққиёти, инсон манфаатларини таъминлашга доир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Дастлаб “Йўл ҳаракати тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, бугунги кундаги йўлларнинг ҳолати ўсиб бораётган транспорт воситаларининг тирбандликларсиз ҳаракатланишини таъминлашга жавоб бермайди. Йўл ҳаракати иштирокчилари бўлган транспорт воситалари йўловчилари, пиёда ва велосипед хайдовчилар учун йўл ҳаракатини ташкил этиш тўғри ва тизимли йўлга қўйилмаган.

Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси йўл ҳаракати соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш тизимни такомиллаштириш ва йўл ҳаракатида содир этилиши мумкин бўлган салбий ҳолатларни олдини олишга қаратилгани билан аҳамиятли.

Депутатларнинг фикрича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ҳуқуқни қўллаш амалиётида пайдо бўлаётган тушунмовчиликларни бартараф этишга хизмат қилиб, йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини қонун билан мустаҳкамлайди.

Муҳокамалар давомида депутатлар томонидан қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш бўйича бир қатор таклиф ва тавсиялар берилди.

Қизғин бахс-мунозалардан сўнг, ушбу ҳужжат фракция аъзолари томонидан қўллаб-қувватланди.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+