Маданият марказида учрашув

19.10.2022 12:10:45

Озарбайжон республикаси Миллий мажлиси депутати Ганира Пашаева бошчилигидаги делегация Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номли Озарбайжон миллий маданият марказида бўлдилар.

Ҳайдар Алиев ҳайкали пойига ва ватан тупроқлари учун шаҳид бўлган озарбайжонлик ҳарбийлар хотирасига гулдасталар қўйилди.

Марказда Озарбайжон ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, "Озарбайжон қизлари" рақс ансамбли раҳбари, "Дўстлик" ордени соҳиби Кейкап Алиева хотирасига унинг бюсти очилиш маросими бўлиб ўтди.

Марказ директори Самир Аббасов фармони билан рақс ансамблига Кейкап Алиева номи берилди.

Бюстнинг очилиш маросимида ўзбек-озарбайжон муносабатларининг ривожига ҳисса қўшаётган ватандошларимиз ҳам иштирок этдилар.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+