Мамлакатимиз ҳаёти ва тақдирида туб бурилиш ясаган кун

31.08.2022 09:08:06

Мана чорак асрдан ошибдики, 31 август санаси ҳар йили халқимизнинг улкан жасорати ва матонати билан қўлга киритилган Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги куни сифатида нишонлаб келинади. Боиси, йиллар ўтгани сайин озодлигимиз тантана қилган куннинг қадр-қиммати ва аҳамияти тобора ортиб бормоқда.

Мустақилликка эришиш, осон кечгани йўқ – машаққатли меҳнат, миллатимиз зиёлиларининг бошдан кечирган мураккаб синовлар, йўқотишлар ва қурбонлар эвазига бугунги фаровон кунларга эришдик. Хусусан, ўтган йили бўлиб ўтган байрам тантаналарида ушбу кунларни хотирлаб Давлатимиз раҳбари “Халқимиз қалбидаги ҳуррият сари эзгу интилишни ҳеч қандай босқин, зулм ва зўравонликлар йўқота олмади. Бунга кўҳна тарихимизнинг ўзи гувоҳ”, — дея таъкидлаган эдилар.

Шу боисдан, бугун мустақиллигимизнинг ҳар бир куни учун шукрона билдириб, унинг абадий бардавом бўлиши учун ҳаракат қилмоғимиз керак. Бу куннинг яна бир ўзига хос жиҳати, ўтган бир йиллик вақт давомида мустақиллик берган имкониятлар сабаб, Ватанимиз меҳнаткаш халқимиз бирдамлигида қандай натижаларга эриша олдик, иқтисодиётимиз, аҳолимиз турмуш фаровонлиги юксалиши, кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати,  ёшларимиз учун таълимнинг барча босқичида яратилган шароитларда қай даражада ютуқларга эришди ва олдимизда қандай вазифалар турибди ана шу каби сарҳисобларни қилиш имконини беради.

Қувонарлиси, ушбу сарҳисобларнинг ижобий натижаси кун сайин ҳар бир соҳа кесимида ортиб бормоқда. Буни сўнгги олти йилликдаги ўзгаришлар мисолида кўришнинг ўзи етарли. Жумладан, эртанги келажагимиз, бошлаган ҳар бир ислоҳотимиз давомчилари бўлган ёшларимизнинг таълим олиши учун яратилган шароитларни олайлик. Бугун таълимнинг барча бўғинида туб ўзгаришлар амага оширилди, Хусусан, 2017 йилда болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси 27 фоизни ташкил этган бўлса, 2022 йил якунига қадар ушбу кўрсаткич 80 фоизга етказилади.

Халқ таълими тизимида болаларга сифатли таълим тарбия бериш, бунда замонавий таълим муассасалари билан таъминлаш мақсадида ўтган олти йилликда 500 га яқин янги мактаблар барпо этилиб, мавжудлари қайтадан таъмирланди. Олий таълим билан қамров даражаси эса, 2016 йилги 9 фоиздан 2022-2023 ўқув йилига келиб 42 фоизга етказилди. Албатта, бу жараёнда қабул квотасининг оширилиши билан бирга, олий таълим муассасалри сони ва унинг мавжуд салоҳияти ҳам ошиб бормоқда.

Хусусан, 2017 йилда мамлакатмиздан 82 та  олий таълим муассасаси фаолият кўрсаткан бўлса, бугунги кунга келиб уларнинг сони 177 тани (шундан 33 таси нодавлат олий таълим муасасалари), уларда таҳсил олаётган талабалар сони эса, 845 минг нафардан ортиқни ташкил этмоқда. Шу билан бирга, ёшларимиз ўз вақти ва имкониятига қараб таълим олишарини қўллаб-қувватлаш мақсадида 71 та ОТМда сиртқи, 18 та ОТМда кечки, 13 та ОТМда масофавий ўқиш имкониятлари яратиб берилган.

Бу каби ўзгаришларни соғлиқни сақлаш соҳаси мисолида ҳам айтиб ўтиш мумкин. Аҳолига тез ва сифатли тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида аввало соҳага давлат бюджетидан ажратилаётган маблағлар ҳажми уч баробарга оширилди. Тез тиббий ёрдам шоҳобчалари сони амалдаги 818 тадан қариб 1700 тага етказилди. Нафақат республика марказларида, шу билан бирга, олис ҳудудлардаги туман ва шаҳарлар марказларидаги тиббиёт бирлашмаларида ҳам аҳоли йиллар давомида хорижга бориб ўтказиб келаётган мураккаб жарроҳлик амалиётларини ўтказиш имконияти яратиб берилди. Соҳа ходимлари меҳнатини муносиб рағбатлантириш мақсадида ҳамширалар иш ҳаққи 600 минг сўмдан ўртача 2,5 млн сўмга, шифокрлар иш ҳаққи эса, 980 мингдан ўртача 3,5 млн сўмга оширилди.

Умуман олганда, бундай ўзгаришларнинг ҳар бир соҳада рўй бераётганлиги юртдошларимизни бирдамликда янгидан яни марралар сари интилишга ундамоқда. Бунга эса ҳар бир ўтаётган кунимиздаги ютуқлар мисолида гувоҳ бўлмоқдамиз. Ўтган ҳафтада Давлатимиз раҳбари юртимиздаги ислоҳотларнинг қон томири бўлган иқтисодий тармоқларда фаолият кўрсатиб келаётган тадбиркорлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотида ҳам ўтган вақт давомида соҳада эришилган ютуқлар билан бигаликда, галдаги мақсадлар учун вазифалар белгилаб олинди.

Хусусан, қанчалик оғир бўлмасин, тадбиркорлар учун яратиб берилаётган имкониятлар кўлами кенгайтирилиши маълум қилинди. Бу эса, ҳеч шубҳасиз тадбиркорларни янги марралар сари интилишга, аҳолимиз учун муносиб иш ўринлари яратиб, оилалра фаровонлигига муносиб ҳисса қўшишига олиб келади.

Шунингдек, спорт соҳасига бўлган алоҳида эътибор натижаси ўлароқ ўзбек шахматчилари бутун дунёдга Ўзбекистон ёшлари қандай билим ва ўткир зеҳнга эга эканлигини, бу юрт азалдан илм-маърифат маскани бўлиб келганлигини исботлаган бўлсалар, яна бир қатор спортчиларимиз бешинчи Ислом бирдамлиги ўйинларида умумжамоа ҳисобида ислом дунёси мамлакатлари орасида муносиб иккинчи ўринни эгаллаб юртимиз байроғини кўкларга кўтардилар.

Шу ўринда тан олиб айтиш керакки, бугун мустақиллигимиз берган имконият сабаб амалга ошираётган ислоҳотларимиз кўлами, эришаётган ютуқларимиз одамнинг ақлини шошириб қўймоқда. Жумладан, куни кеча Самарқанд шаҳрининг янги қиёфасини белгилаб берадиган яна бир муҳташам мажмуа – “Буюк ипак йўли” халқаро туризм марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу мажуа иккала Ренессанс даврининг юзага келиши ва ривожланиб дунё илм-фани ривожига ҳисса қўшишишда муҳим роль ўйнаган Ўзбекисонда бугун учинчи Ренессанс учун ҳам пойдевор яратилганлигининг ёрқин мисоли бўлди.

Хулоса қилиб айтганда, мустақиллигимизни асраб авайлашимиз, “Кўз – қўрқоқ, қўл – ботир”, дея янгидан-янги марраларни забт этиб, келгуси авлодларга эркин ва фаровон бўлган обод Ватан қолдириш ҳар биримизнинг инсоний бурчимиздир.

 

Махфират Хушвақтова,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+