Қонун лойиҳаси билан хизмат кўрсатиш янада соддалаштирилади

19.10.2022 10:10:46

2022 йил йил 17 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда “Ипотека кредити бозорининг ривожлантирилиши ва кенгайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Мазкур ҳужжат билан бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Жумладан, лойиҳада Ўзбекистон Республикасининг “Ипотека тўғрисида”ги Қонунига онлайн тартибда ёки давлат хизматлари марказига бориш орқали гаров хатини расмийлаштириш, гаров хати билан боғлиқ бошқа ҳаракатларни амалга ошириш мақсадида ўзгартиришлар киритиш таклиф қилинмоқда.

Электрон гаров хати концепциясининг жорий қилиниши гаров хатини расмийлаштириш, уни бериш ва тегишли равишда, умуман, қайта молиялаш жараёнини жиддий тарзда соддалаштириш имконини беради.

Қайд этилганидек, лойиҳадаги нормалар билан томонларга мулк бўйича мавжуд юкламалар ҳақида холис ва аниқ маълумлотларга эга бўлиш имкониятини яратади.

Йиғилишда қонун лойиҳаси бўйича депутатлар томонидан партия позициясидан келиб чиққан ҳолда таклиф ва муносабатлар билдирилди ва кун тартибидаги масалалар юзасидан фракциянинг тегишли қарори қабул қилинди.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+