Таълим – барча соҳаларимизнинг асосий пойдевори

22.12.2022 20:12:13

Бугун юртимиз ҳар томонлама  ўсиш ва ривожланишда дадил қадамлар билан одимламоқда. Албатта, бу ўзгаришлар давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган одилона сиёсат натижасидир.

Президентимиз томонидан Ўзбекистон Республикси Олий Мажлисига ва Ўзбекистон халқига йўллаган мурожаатида халқимизни ўйлантириб келаётган муаммоларни ҳамда давлатимизни янада тараққий этишида муҳим бўлган ташаббуслар илгари сурилди.  Давлатимиз раҳбари томонидан таъкидланганидек тараққиётга эришиш жасоратли меҳнат натижасида вужудга келишини барчамиз бирдек чуқур мулоҳаза қилиб, излансак, ҳаётмизга тадбиқ этсак юқори натижаларга эришамиз. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, Мурожаатномада кўтарилган вазифалар халқимиз томонидан билдирилган таклифлар асосида шакллантирилгани ҳам давлатнининг асосий тамойили “инсон-жамият-давлат” эканлигига яна бир бор амин бўламиз. Билдирилган таклифларга этибор қаратсак таълим, соғлиқни сақлаш, иқтисодиёт йўналишларида эканлигидан ҳам кўришимиз мумкинки бугун барча фуқароларимиз юрт равнақи йўлида бефарқ эмас. 

Халқимиздан келиб тушган таклифлар асосида давлатимиз раҳбари томонидан келаётган 2023 йилни «Инсонга эътибор ва сифатли таълим» йили деб ном берилиши ҳам бежиз эмас. Инсон қадрини мустаҳкамлаш йўлида олиб борилаётган ислоҳатларнинг узвий давоми бўлди. Шу билан бир қаторда таълим соҳасини ҳам чуқур ислоҳ қилиш орқали ўсиб келаётган ёшларни билимли, теран креатив фикрлайдиган, ватанни севиб қадрлайдиган авлодни тарбиялаш барчамизни олдимизда турган асосий вазифамиздир. Маълумки таълим барча соҳаларни подеворини яратиб беради. Шундай экан таълимда ўқитувчи ва мураббийлар фаолиятини такомиллаштириш уларга барча имкониятларни яратиб беришимиз кераклиги мурожаатномада алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Янги Ўзбекистон учун энг катта инвестиция бу – таълимни  қўллаб-қувватлаш. Юртбошимиз томонидан илгари сурилган ўқитувчиларнинг мақомини, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилишни Конституцияда алоҳида белгилаш ҳам адолатли ташаббус бўлди. Чунки олдимизга қўйган катта режаларни бажаришимиз учун жамият таянчини ўстирувчи устозларни қадр-қимматини жойига қўйишимиз шарт.

Инсон салоҳиятини рўёбга чиқариш учун тенг имкониятлар ва одамлар муносиб ҳаёт кечиришига зарур шароитлар яратиш, камбағалликни қисқартириш зарурлиги давлатимиз раҳбари томонидан алоҳида таъкидлаб ўтилди.  

Келгуси йилдан барча фуқароларимиз бирдек малакали ва сифатли тиббий хизматлардан фойдаланиш учун имкониятлар янада кенгаяди.  Бепул тиббий ёрдамнинг кафолатланган турини қонун билан белгилаб, ажратилаётган маблағларни ҳар бир беморга етиб боришига хизмат қиладиган тиббий суғуртага ўтиш Тошкент шаҳрида бошланиб, босқичма-босқич бошқа ҳудудларда ҳам жорий қилиниши белгиланди.

Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришни қўйи бўғиндан бошлаш мақсадида маҳаллада “Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” янги умуммиллий ҳаракати бошланади. Бу каби лойиҳалар фуқароларимиз саломатлигини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшади.

Шунингдек, аҳолига сифатли тиббий хизматни кўпайтириш мақсадида кейинги йил қўшимча 140 та оилавий шифокор пункти ва поликлиникалар, 520 та олис ва чекка маҳаллада ихчам тиббиёт пунктлари ташкил этилиш ҳам юртдошларимиз учун янада қулай имкониятлар асосида тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятини яратади.

Шу билан бирга, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича уч йиллик катта дастур қабул қилиниши, шу асосида барча туғруқ комплексларини тўлиқ таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш, ўринлар сонини 35 фоизга кўпайтириш ҳам “инсон қадри учун” тамойилининг яна бир амалдаги яққол исботи ҳисобланади.

Мурожаатномада бугунги кунда аҳоли томонидан кўплаб эътирозларга сабаб бўлаётган суд-ҳуқуқ тизимидаги камчиликлар, одил судлов сифатини оширадиган янги тизим яратиш зарурияти хусусида фикр билдирилди. Албатта, адолатнинг қарор топишида суд ҳокимиятининг ўрни катта. Суд ҳокимияти мустақил, судлар эса адолат қўрғонлари бўлиши керак. Қувонарлиси илгари сурилган бу вазифалар “Адолат” социал-демократик партиясининг асосий мақсад ва вазифаларидан бири эканлигидан келиб чиқиб,  барча партия вакиллари олдига янада шижоат ва ғайрат билан меҳнат қилишга чорлайди.

Ҳақиқатдан, мурожаатномада халқимизни орзу-истаклари акс эттирилгани ва келгуси йилда қилиниши лозим бўлган устувор мақсадларни шунингдек келажагимиз учун муҳим пойдевор бўладиган вазифалар ва ташаббусларни ўзида мужассам қилганлиги барчамизни қувонтирди.

 

Зуҳра ИБРАГИМОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

Спикерининг ўринбосари,

«Адолат» СДП фракцияси раҳбари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+