Ақлли тиббиёт – янги ислоҳотлар самараси

13.12.2023 09:12:51

“Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ҳамда ҳудудий Кенгашлари томонидан “Ўзбекистон - 2030»стратегияси , “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастурида белгиланган устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда, партиянинг 2023 йил давомида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган бўлиб, жорий йилнинг декабрь ойида Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан вилоятда партиянинг “Ақлли тиббиёт” тизимини шакллантириш лойиҳаси доирасида соҳа мутахассислари билан ҳамкорликда ўрганишлар ва давра суҳбатлар ўтказиш режалаштирилган.
Мамлакатимизни ривожлантиришнинг “Ўзбекистон – 2030» стратегиясида тиббиёт муассасаларини рақамлаштиришни 100 фоизга етказиш ғояси илгари сурилганида чуқур маъно бор. Зеро, дунё шиддат билан ўзгараётган ҳозирги пайтда рақамли технологиялардан кенг фойдаланиш соғлиқни сақлаш тизимини юксалтиришнинг асосий омилларидан бирига айланди.
Айни пайтда жаҳоннинг кўплаб давлатларида тиббиётни рақамлаштириш оммавийлашиб бораётгани бунга яққол далилдир. Шу муносабат билан 2023 йил 12-декабрь санасида Сирдарё вилоятида “Ақлли тиббиёт”тизимини жорий қилиниши ҳолати Боёвут тумани тиббиёт бирлашмасида ўтказилди. Мазкур ўрганиш “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ аъзолари “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши раиси ўринбосари - Б.Абдуллаев, ОМҚП депутати ёрдамчиси - Т. Самиев, Боёвут туман тиббиёт бирлашмаси рақамлаштириш бўйича масъул мутахассис - Ш. Джаназаков , “Адолат” СДП Боёвут туман Кенгаши раиси - А. Шоимқулов, Боёвут туман кўп тармоқли марказий поликлиника юқумли касалликлар шифокори, депутат - С. Мухиддиновлар иштирок этишди.
Боёвут туман тиббиёт бирлашмаси рақамлаштириш бўйича масъул мутахассис Ш. Джаназаков томонидан Боёвут туман тиббиёт бирлашмасида амалга оширилган ишлар билан таништирилди. Хусусан: Соғлиқни Сақлаш вазирлигининг ташаббуси билан 2018 йилдан буён электрон тизим орқали ишлаб келмоқда.


1. “Электрон рўйхат“, ”Электрон рецепт”, “Электрон анкета” тизимлари жорий қилинган, туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 1 та Марказий поликлиника, 7 та оилавий поликлиника, 14 та оилавий шифокорлик пунктларида (id.medhub.uz) “электрон поликлиника” тизими ишга туширилган ва ҳозирги кунда ишлаб келинмоқда. Тумандаги аҳолини (id.medhub.uz) “Рембутация” тизими орқали 11 турдаги дорилар билан бепул таъминлаб келинмоқда.
Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли бўлимларда даволанаётган беморларни (mis2.ssv.uz) электрон дастури орқали 066 тиббий шакли юритилиб келинмоқда ва шу юритилган дастур асосида иш ҳақлари тўланиб келинади. Боёвут туманидаги даволанишга муҳтож фуқароларга (mis2.ssv.uz) электрон дастури орқали электрон йўлланмалар ташлаб берилмоқда.
2. Ҳудуддаги тиббий соҳада рақамли технологияларни киритиш аниқ белгиланган режа асосида бажарилмоқда. Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли бўлимлар, КТМП, ОП ва ОШПлар Соғлиқни Сақлаш вазирлигининг маблағлари асосида 204 та компьютер, 49 та принтерлар билан таъминланган.
3. Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматларнинг рақамли технологиялар билан қамраб олинганлиги ҳолати юзасидан: Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 1 та Марказий поликлиника, 7 та оилавий поликлиника, 14 та оилавий шифокорлик пунктларида (id.medhub.uz) “электрон поликлиника” тизими ишга туширилиб, тумандаги 134600 нафар аҳоли хатловдан ўтказилди ва “электрон поликлиника” тизимига бириктириб чиқилди.
4. Аҳолига тиббий хизматларни кўрсатувчи шифокорларни етарли ва уларнинг малакаси ошириб келинмоқда;
Тумандаги барча шифокорлар ва ўрта тиббиёт ходимлар “IT-PARK”ларда ўқитилиб, компьютер техникасида ишлаш маҳоратлари оширилган. Ўрганиш сўнгида “Ақлли тиббиёт” тизимини жорий қилиниши юзасидан Боёвут туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори - А. Азизқулов билан суҳбатлашилди ва тизимни янада яхшилаш мақсадида таклифлар олинди.

“Адолат” СДП
Сирдарё вилоят кенгаши матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+