Автомобилсозлар юрти янада чирой очади

06.04.2021 09:04:21

Асака Андижон вилоятининг ривожланган ҳудудларидан. Ўзбекистон автомобилсозлиги хақида гап борганда беихтиёр ушбу туман тилга олинади. Автомобилсозларнинг кўпчилиги шу туманда яшайди. Бу ўз ўзидан саноат билан бир вақтда ҳудудни янада обод қилиш, замонавий бинолар барпо этиш ва бир сўз билан айтганда архитектура қиёфасини тубдан ўзгартиришни талаб этади.

Президентимизнинг шу йил 2 апрелдаги “Андижон вилояти Асака туманини ободонлаштириш ва архитектура қиёфасини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида айни шу мақсад кўзда тутилди. “Asaka city” турар жой мажмуасини қуриш” лойиҳасини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш унинг асосини ташкил этади.

 2020 йилда туманнинг Чек маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди “Asaka city” замонавий кўп функцияли мажмуани  барпо этиш учун 53,3 гектар ер майдони танланган. “Avtosanoat-Injiniring”  МЧЖ лойиҳанинг бош режасини  ишлаб чиқиш бўйича буюртмачи этиб белгиланган. Қисқа вақт ичида  автомобилсозлик саноати ходимларини арзон турар жойлар билан таъминлаш мақсадида “Asaka city” мажмуасида бир қатор намунавий кўп квартирали уйларни қуриш ишлари бошланди. Албатта унинг архитектураси бугунги кун талаби даражасида бўлишлигини талаб этади.

Эндиликда  Президент қарори асосида лойиҳани амалга ошириш доирасида ана шу ҳудудда “Business city” замонавий ишбилармонлик марказлари қурилиши ҳам кўзда тутилмоқда. Бу айни вақтда Асаканинг қиёфасини тубдан ўзгартириш баробарида тадбиркорлик  ва ишлаб чиқариш янада ривожланишини кўрсатади. Бунинг замирида аҳоли турмуш фаровонлигининг ўсиши ва иқтисодиётимизнинг юксалиши ётади. Бир сўз билан айтганда, автомобилсозлар юрти тез кунларда ривожланган давлатлардаги кўркам шаҳарлар каби янги қиёфага киради. Бундан асакалик кексаю ёш хурсанд.   

                                                                                                                      Насибахон ТЎЙЧИЕВА,
                            халқ депутатлари Андижон вилоят  кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+