Ҳуқуқий давлатда инсон қадри улуғланади

30.11.2023 17:11:18

     “Адолат” СДП Бухоро шаҳар Кенгаши ҳамда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Олима Рафиевалар ташаббуси билан шаҳардаги 54-мактабгача таълим ташкилотида партиянинг “Бошланғич партия фаолиятининг ташкилий, ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш – “Адолат” СДП фаолиятида муҳим омил” мавзусида мазкур муассасада ташкил қилинган БПТ билан тадбир ташкил этилди.

     Унда Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати Таваккал Чориев, партия Бухоро шаҳар Кенгаши раиси Абдурауф Аҳмедов, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Олима Рафиева, Бухоро давлат педагогика институтининг ўқитувчилари, МТМ ходимлари, МТМда тарбияланувчи болажонлар, ота-оналар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

     Тадбирни ОМҚП депутати Т. Чориев очди. Бошланғич партия ташкилотлари партия негизи ҳисобланади. БПТлар қанчалик фаол бўлса, партия фаолияти самарадорлиги таъминланади, аъзолар сони янада кўпаяди. Шу билан бирга, партиянинг обрў-эътиборини кенг омма орасида юксалиб боришида муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб ўтди. Халқ ноиби ўз нутқида конституциямизга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга ҳам тўхталиб ўтди.


     Шундан сўнг учрашув, ҳар йил куз фаслида ўтказиб келинадиган “Меҳржон” байрамига уланди.



     Тадбирда байрам дастурига бағишлаб тайёрланган куй-қўшиқлар, рақс ва саҳна кўринишлари болажонлар томонидан моҳирлик билан ижро этилиб, йиғилганларга хуш кайфият улашди.

     Шунингдек, депутат Т. Чориев муассасадаги куз-қиш мавсумига тайёргарлигини кўздан кечирди ва тегишли тавсиялар бериб ўтди.



     Депутат ўз ташрифи давомида вилоят Кенгаши депутати О. Рафиева билан биргаликда “Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида мазкур мактабгача таълим ташкилотининг боғида 20 дан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазишди.

Моҳигул Раҳимқулова
“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+