1-Перинатал маркази шифокорлари ўз ишида пешқадам

12.08.2022 16:08:36

Бугун саломатлиги хусусида қайғурган киши борки, шифокорларга мурожаат этади. Чаққон ва қўли енгил шифокорлар қанчадан қанча зумда оғир аҳволдаги беморларнинг ҳам дардига даъво чорасини топади.

Тошкент шаҳар 1-Перинатал маркази шифокорларини ана шундайлар сирасига киритиш мумкин. Кунни кун, тунни тун демасдан халқимиз хизматида бўлаётган оқ халатли халоскорлар меҳнатини ҳар қанча эътироф этсак кам.

Ушбу шифохонада фаолият олиб бораётган шифокорлар давлатимиз томонидан олиб борилаётган тиббий ислоҳотларнинг чинакам жонкуяри, ҳар бир вазифага сидқидилдан ёндашаётганлардир.

Соғлиқни сақлаш соҳаси «Адолат» СДП дастурларидан асосий ўринни эгаллаганлиги боис Тошкент шаҳар партия ташкилоти юртимиздаги барча шифокорлар манфаатларини ҳимоя қилган ҳолда ҳамиша қўллаб-қувватлайди!

Дилдора ИСЛОМОВА,

халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман кенгаши депутати,

партия «Аёллар қаноти» Республика кенгаши раис ўринбосари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+