11 нафар ёш депутатимиз, 8 нафар “Ёшлар парламенти” аъзоларимиз борлиги ютуғимиздир

24.10.2020 10:10:48

Ўзбекистон «Адолат» СДП Фарғона вилояти Кенгаши «Ёш адолатчилар» қанотининг  IV ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Бугунги кунда Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Фарғона вилояти Кенгаши ташкилоти ҳисобида жами 16003 нафар партия аъзолари рўйхатга олинган бўлиб, шундан  2950 нафарини (18%) ёшлар ташкил этади. Туман ва шаҳар Кенгашлари депутатларининг 11 нафари ёшлардир. 

Дастурий мақсад ва вазифалардан келиб чиқиб, “Ёш адолатчилар” қаноти Кенгашлари томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида 36 та тадбир ўтказилган бўлса, унда 2003 нафар иштирокчи қатнашди. ОАВ ва ижтимоий тармоқларда 115 маротаба тадбирлар ёритилди.

Пандемия даврида партиянинг фаол ёшлари карантин қоидаларига амал қилган ҳолда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан жойларда ташкил этилган  “Саховат ва кўмак”  лойиҳаси доирасида   кам таъминланган оилаларга, боқувчисини йўқотган фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон воситаларини етказишда волонтёр бўлишди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилояти Кенгаши қошида истеъдодли ёшлардан таркиб топган “Истеъдод клуби” ташкил этилиб, 30 нафар ёшлар қамраб олинган.

Шунингдек, “Ёш адолатчилар” ва Аёллар қанотларининг мақсад ва вазифаларини оммага кенг етказиш мақсадида вилоят Кенгашида ташкил этилган “Mediamafkura” (https://t.me/online_adolat) лойиҳасига малакали, ёш компьютер графикаси соҳасида ўз тажрибасига эга бўлган ёшлар жалб қилинган. Улар партиянинг мафкуравий ғояларини ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритилишига ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.

 Энг қувонарлиси, жорий йилда ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ҳузуридаги “Ёшлар парламенти”га аъзо бўлиш учун Фарғона вилоятидан 60 нафар кўнгилли ёшлар иштирок этган бўлса, 8 нафари  партиямиздан кўрсатилгани муваффақиятларимизнинг биридир.

Конференцияда кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Келгуси беш йилликда самарали меҳнат фаолиятини олиб бориши ҳамда ёшларни  партия мақсад ва вазифалари йўлида бирлаштириши учун “Ёш адолатчилар” қаноти раислигига Фарғона давлат унверститети талабаси Оламгир Нишонов номзоди кўрсатилди ва сайланди.  

 

Бунёд АҲМАДАЛИЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Фарғона вилоят

Кенгаши бош мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+