15 нафар ишсиз ёшлар меҳнат билан банд бўлади

29.05.2020 17:05:50

Ўзбекистон Республикаси  Президенти томонидан 2020 йил 18 май куни “Короновирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони эълон қилинган эди. Фармонга асосан, коронавирус пандемияси даврида иқтисодий ўсиш ва инвестициявий фаолликни рағбатлантириш, ишлаб чиқариш суръатларини тиклаш, аҳоли бандлигини ошириш, даромадларини кўпайтириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида жуда катта имкониятлар берилди.

Яратилган бундай имтиёзлар тадбиркор сифатида мени халқимизга ҳозирги синовли дамларда янада сидқидилдан хизмат қилишга ундайди. Боғот туманида менга яратилган ушбу имкониятларга жавобан,  “Ашхобод” маҳалласида 15 нафар ишсиз ёшлар бандлигини таъминлайман. Юрагимдан ўтаётган юртимга қилишимиз лозим бўлган фидойилик билан пандемия сабаб қийналаётган юртдошларимга ғамхўр бўламан.

 

Бахтиёр МАТЁҚУБОВ,

Боғот туманидаги “Бахт-ҳаракат меваси”

МЧЖ раҳбари,

вилоят Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+