253 нафар талабанинг шартнома пули тўлаб берилди

27.12.2020 17:12:44

Бугунги кунда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан бутун дунёни ларзага солган коронавирус пандамеясига қарамасдан боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, «темир дафтар» рўйхатидаги оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда. Шу жумладан, талаба-ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларга шарт-шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикасида ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларнинг олий таълим муассасаларида тўлов-шартнома асосида таҳсил олаётган бир гуруҳ фарзандларига бир йиллик шартнома пуллари тўлаб берилганлиги бунинг яққол исботи бўлиб топилади. Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг жорий йил 14 декабрдаги қарори билан 9 та олий таълим муассасасида тўлов-шартнома асосида таҳсил олаётган 253 нафар талабанинг 2020-2021 ўқув йилидаги 1 миллиард 546,2 миллион сўмлик шартнома пули тўлаб берилди. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиалида, Ёшлар марказида, Тошкент давлат аграр университети Нукус филиалида талаба-ёшларга шартнома пуллари тўлаб берилганлиги ҳақидаги сертификатлар тантанали равишда топширилди.

Ушбу ташаббус мана шунча оилага хурсандчилик олиб келди. Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг туркий тиллар факультети талабаси Бахтигул Матчановани 2018 йилда олий таълим талабаси бўлганлигидан хурсанд бўлган бўлса, иккинчидан шартнома пулини қандай тўлайман, деган ҳаяжон бўлди. Чунки ота-онамдан эрта айрилиб, опасининг тарбиясида вояга етди. Унинг бир йиллик шартнома пули давлат томонидан тўлаб берилишини эшитганидаги хурсандчилигини сўз билан таърифлаш қийин.

Тадбирда иштирок этган ёшлар ҳозирги синовли кунларга қарамасдан бизларга кўрсатаётган ғамхўрлиги учун давлатимиз раҳбарига чексиз миннатдорчилик билдирди.

«Адолат» социал-демократик партиясининг Қоарқалпоғистон Республикаси Кенгаши, унинг шаҳар ва туман Кенгашлари ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлайди. Келгуси фаолиятида ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларнинг олий таълим муассасаларида тўлов-шартнома асосида таҳсил олаётган фарзандларига мана шундай ёрдам беришни асосий вазифаларидан бири сифатида амалга оширади.

 

Довуд АБИБУЛЛАЕВ,

журналист, партия фаоли

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+