350 та иш ўрни - 350 оила қувончи

13.03.2020 16:03:25

Аҳоли бандлигини таъминлаш бугун долзарб вазифалардан. Бу борада андижонлик тадбиркорлар ташаббус билан чиқмоқда. Пахтаобод туманидаги Ҳурматилло Тиллабоев раҳбарлигидаги  “DIHAR TEXTILE” масъулияти чекланган жамиятида Наврўз байрами арафасида 350 нафар хотин-қиз иш билан таъминлангани бунга бир мисол.

“Нодирабегим” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги фойдаланилмай турган бино бундан икки йил аввал ноль қийматида берилганди. Шу жойда тикувчилик фабрикаси қуриб, ўз маҳсулотларимиз билан дунё бозорига чиқамиз, деган мақсад ташаббускорларга куч берди. 700 минг АҚШ долларилик лойиҳа асосида бино таъмирланиб, замонавий дастгоҳлар билан жиҳозланди. Маҳаллий ёшлар “Устоз-шогирд” йўналишида касбга тайёрланиб, ишга қабул қилинди. Улар орасида Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзолари ҳам бор.

Донохон Турғунова, корхона ишчиси, партия фаоли:

-Биринчилар қаторида янги корхонага ишга қабул қилиндим. Бундан оиламиздагилар ҳам хурсанд. Биз тиккан тайёр кийимлар хорижий давлатларга экспорт қилинади.

Туманда Наврўз байрами олдидан яна иккита хусусий корхона ўз фаолиятини бошлади. Бу билан яратилган иш ўринлари сони 600 тага етди.      

 

                                                                                              Акбаржон НАЗАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти  Кенгаши

матбуот котиби 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+