9 ойлик фаолиятга назар ташланди

06.11.2020 10:11:35

Кечагина йил бошида туриб янги лойиҳа ва режаларни келишиб олаётган эдик, қарангки бугун 9 ой ўтибди. Вақт ҳақиқатданда ғаниматга айланиб бормоқда. Режалар ва мақсадлар эса ўз ўрнида ечимини топиб бормоқда. Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят  Кенгашида ташкил этилган 9 ойлик ҳисобот анжуманида лойиҳаларнинг ҳаётга татбиқ этилиши борасида партия мутасаддилари томонидан  кенг тушунчалар берилди.

Ҳисобот анжуманида “Адолат” СДП нинг барча туман (шаҳар) раислари ва вилоят депутатлари шунингдек, блогер ва ОАВ ходимлари иштирок этдилар.   Мулоҳазалар қизғин-савол жавоблар асосида олиб борилди. Ҳисобот анжумани давомида амалга оширилган ишларнинг режаси, мақсади ва унинг инсон ҳаётида тутган ўрни борасида берилган саволларга кенг тушунчали жавоблар қайтарилди. Ўз ўрнида айтиш лозимки, 2020 йил бутун дунё учун қаттиқ синовлар йили бўлди. Аҳолимизнинг соғлиғини ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бўлиб турибди. Демакки вазиятни инобатга олган ҳолда партия ҳам ўз фаоллигини жмоатчиликка кўрсата олди.

Партиямиз фаоллари ва депутатлар томонидан кам таъминланган аҳоли қатламларига амалий кўмак беришга эътибор кучайтирилди. 2020 йилнинг 9 ойи давомида партиянинг иш режаси ва “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида ишлаб чиқилган медиа-режа асосида кўзда тутилган вазифалар ҳаётга татбиқ этилди. Вақтинча даромадсиз қолган, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оилаларнинг 6991 нафарига партия депутатлари ва кўнгилли волонтёрлари томонидан зарурий озиқ-овқат ва тиббиёт маҳсулотлари етказиб берилди.

Анжуманида таъкидланганидек, 10 га яқин партия лойиҳалари ҳаётга татбиқ этиш чоралари кўрилган.

Жумладан, халқ билан юзма-юз мулоқот ўрнатиш мақсадида партиянинг “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида барча даражадаги депутатлик корпуслари ва партия фаоллари ҳар ҳафтанинг чоршанба кунлари мунтазам равишда маҳаллаларда халқ билан юзма-юз мулоқотлар ўрнатиб келмоқдалар.

Ўтган тўққиз ой давомида ишчи гуруҳлар томонидан вилоят бўйича жами 274 та маҳаллаларда халқ билан юзма-юз мулоқотлар ташкил қилинди. Унда 5557 та хонадон ва 228 та хўжалик юритувчи субъектга ташриф буюрилди. Аҳоли томонидан келиб тушган 548 та мурожаатлар юзасидан 344 та депутатлик сўровлари юборилиб, 261 таси ижобий ечимини топди. 204 та мурожаатлар ҳуқуқий маслаҳатлар бериш орқали ҳал этилган.

Шунингдек, давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида партиянинг “Адолат” сиёсий-ҳуқуқий ўқувлари куни” лойиҳаси доирасида ҳар ҳафтанинг сешанба кунлари ҳар бир туман (шаҳар)лардаги маҳаллаларда аҳолини кенг жалб қилган ҳолда сиёсий-ҳуқуқий ўқувлар ташкил этилиб келинмоқда.

Партиянинг “Бир ойда бир иш ўрни” лойиҳаси доирасида ўтказилган ўрганишлар жараёнида ишчи гуруҳи аъзоларининг асосий эътибори МФЙлари ҳудудидаги тайин бирмашғулотга эга бўлмаган ишсиз ёшларга қаратилди ва натижада 104 нафар ишсиз ёшларнинг  иш билан бандлиги таъминланишига эришилди.

Партиянинг 2020 йил январь-сентябрь ойларида депутатлари томонидан маҳаллий Кенгаш сессиялари кун тартибига жами 54 та масала киритилишига эришилди. Жумладан; “Жамоатчилик назорати – қонун устуворлигининг гарови” лойиҳаси доирасида маҳаллий Кенгаш сессияларига 5 та масала, “Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик” лойиҳаси бўйича 2 та масала, “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси бўйича 5 та масала, “Тоза табиат – соф келажак учун” лойиҳаси доирасида 8та масала, “Яхши касб – етук мутахассис – муносиб иш ҳақи” лойиҳаси доирасида 11 та масала,“Мактабгача таълим – кадрлар тайёрлашнинг бирламчи бўғини” лойиҳаси доирасида 2та масала, “Коррупцияга қарши кураш” масаласида 4 та масала, “Умумий ўрта таълим мактабларини янги ўқув йилига тайёлаш” масалалари бўйича 6 та масала  кун тартибига киритилди.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида партиямиз сафига жами 65 нафар янги аьзо қабул қилинганлиги бу борада ишларимизни юқори даражада ташкил қилиш кераклигини тақозо этади. Шундай экан партиянинг туман ва шахар Кенгашлари зиммасига пандемия тартиб-қоидаларига амал қилган ҳолда партия лойиҳалари доирасида жойларда тарғибот-ташвиқот тадбирларини кўпроқ ташкил этиш лозилиги ҳам вилоят бошқармаси мутасаддилари томонидан партиядошларга мурожаат сифатида айтиб ўтилди.

Ҳисобот конференсияда ОАВ ходимлари ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга тегишлича жавоблар олдилар ва депутатларнинг кейинги режалари бўйича ҳам ҳисоботни тингладилар.

 

“Адолат” СДП Бухоро вилояти

Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+