Адолат фаоллари қалбларни иситишмоқда

28.02.2024 11:02:40

Самарқанд шаҳри кўчаларида эрта тонгдан иссиқни иссиқ демай, қишнинг изғиринини писанд қилмай, кўча тозалаётган инсонларга кўзингиз тушади. Уларнинг аксарият қисми аёллардир. Улар кимнингдир онаси, опаси ва ёки яқин қариндоши бўлиши мумкин. Барчаси самимий ва беғубор одамлар. Уларнинг юрагида яна бир буюк туйғу - Ватанни севиш туйғуси бор. Кўнглининг бир четида кичиккина Ватани бор. Шу кичик Ватани унинг оиласи, ҳар куни ўзи тозалайдиган, обод ва саришта қиладиган кўчасидир.


Улар билан бир бор суҳбат қуриб кўрганмисиз? Агар суҳбатлашган бўлсангиз, амин бўласизки, тозаланган кўчалари каби юраги тоза, самимий ва беғубор одамлардир.
28 Феврал, қишнинг охири бўлишига қарамасдан, қиш қишлигини қилаётган бир кунда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Самарқанд вилоят Кенгаши ходимлари, шаҳар кўчаларини, йўловчилар ўтишлари учун қалин қорларни кураётган “Ободонлаштириш” ходимларига иссиқ кофе тарқатишди.
Ҳа, кичиккина бир туҳфа ҳам беғубор инсонларнинг кўнглини тоғдек кўтаради. Совуқ кунларда ҳам, жазирама иссиқда ҳам улардан бир оғиз ширин сўзимизни аямайлик. Инчунун, ширин калом кўнгилга кириб, қалбларни иситади.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Самарқанд вилоят Кенгаши,
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+