«Адолат» фаолларининг сумалаги

20.03.2024 13:03:03

Юртдошларимиз ҳар йили Наврўзни орзиқиб кутишади. Жалақудуқлик “Адолат” фаоллари ҳам азалий анъанани давом эттириб, байрамона кайфиятда туман марказидаги сайилгоҳда жам бўлишди.
Байрам муносабати билан ташкил этилган кўргазмаларда миллийлигимиз, тинч ва фаровон ҳаётимиз ўз ифодасини топган. Қозонларда пишаётган сумалакда опа-сингилларимизнинг меҳри мужассам. Тумандаги корхона ва ташкилотлар ўртасида сумалак тайёрлаш ўзаро мусобақага айланди.
Барнохон Бозорова, Ўзбекистон “Адолат” СДП Жалақудуқ туман кенгаши раиси:
- Партиядош аёлларимиз байрамда ҳам пешқадамлик қилди. Биз тайёрлаган сумалак тадбир қатнашчилари томонидан энг мазали деб топилди.
Сафдошларимиз кексалар ва тадбир иштирокчиларига сумалак улашишди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+