“Адолат” ғоялари тарғиботчиси мукофотланди

10.01.2020 14:01:08

Ўзбекистон “Ветеран” жангчи-фахрий ва ногиронлар бирлашмаси раиси Талъат Муродов – бизнинг азалий ҳамкоримиз. У Сиёсий Кенгаш аъзоси сифатида кўп йиллардан бери ўз ғоялари ва таклифлари билан партия ривожига хисса қўшиб келмоқда.

Талъат Муродов партия ўтказадиган барча тадбирларнинг фаол иштирокчиси. Сайловолди дастурдаги устувор вазифаларни амалга оширишда экспертларга камарбаста бўлиб келмоқда.

Янги йил арафасида бир қатор фидойи фаолларимиз қатори Талъат Муродов ҳам “Адолат” кўкрак нишони билан тақдирланди. Мукофот билан қутлаймиз ва ҳамкорлигимиз давомий бўлишини кутиб қоламиз.  

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+