“Адолат” кўкрак нишони билан тақдирланган барча сафдошларимизни табриклаймиз!

03.01.2020 14:01:37

 

Якунланган йил мамлакатимиз тарихида ўзгариш ва янгиланишларга бой бўлди. Ҳеч иккиланишсиз ўтган 2019 йилни Ўзбекистон тарихида очиқлик ва ошкоралик тамойили асосидаги сайловлар йили бўлди, деб аташ мумкин. Чунки дастлаб 2019 йил май ойида маҳалла раислари (оқсоқоллари) сайлови бўлиб ўтган бўлса, декабрь ойида Парламент ҳамда маҳаллий кенгашларга сайловлар бўлиб ўтди.

Мазкур жараёнларда мамалакатда сиёсий куч сифатида фаолият олиб бораётган Ўзбекистон “Адолат” СДП ҳам муносиб иштирок этиб, дастлабки натижаларга кўра, парламент сайловида 5 та сиёсий партия орасида учинчи поғонани эгаллади. Мазкур муҳим сиёсий жараёнда партиямизнинг халқимиз орасидаги танилувчанлигини оширишдаги муносиб меҳнатлари учун бир гуруҳ партия фаоллари Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан таъсис этилган “Адолат” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари Жамшид Пирматов, Умиджон Сулаймонов, Людмила Кашелапова, “Адолат” ижтимоий-сиёсий газетаси бош муҳаррири Ислом Ҳамроев, Ўзбекистон “Адолат” СДП Марказий аппарати Матбуот хизмати раҳбари Баҳром Бурханитдинов, Ўзбекистон “Адолат” СДП Марказий аппарати сектор мудири Фаррух Абдуҳамидов, Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши раиси Умид Шоумаров, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилояти Кенгаши раиси Дилшунос Абдуллаева, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилояти Кенгаши раиси Руиддин Раупов, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилояти Кенгаши раиси Рустам Ҳамраев, Ўзбекистон “Ветеран” жангчи-фахрий ва ногиронлар бирлашмаси раиси Талъат Муродовлар бундай юксак мукофотга муносиб кўрилди.

Биз Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг кўп минг сонли аъзолари номидан сафдошларимизни юксак мукофот билан табриклаймиз, уларга келгуси фаолиятларида улкан зафарлар тилаб қоламиз.

Гулнисо САИДОВА,

                   Ўзбекистон “Адолат” СДП

Марказий аппарати сектор мудири

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+