“Адолат”нинг Фарғонадаги энг ёш депутати

04.02.2020 16:02:30

Танишинг - Бобуршоҳ Мирзаев.  У 22 ёшда.  Ўзбекистон  “Адолат” СДП Қувасой шаҳар Кенгашининг энг ёш депутати. У нафақат Қувасой шаҳрининг, балки Фарғона вилоятининг энг илғор, иқтидорли ёшларидан саналади.  “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигига 25 йил” эсдалик нишони  соҳиби. 2017 йилда Қувасой иқтисодиёт, сервис ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежини тамомлаб, “Афсона савдо барака” ҳусусий корхонаси иш юритувчиси вазифасида меҳнат қилди. Билимга чанқоқ Бобуршоҳ мақсадлари сари дадил одимлаб, тинмай изланди ва 2018 йилда Фарғона Политехника институтининг талабасига айланди.

Бобуршоҳнинг ниятлари улуғ. Келгусида устозлари, тенгдошлари,  маҳалладошлари ишончини оқлаб,  қурилиш-бунёдкорлик соҳасида  етук мутахассис бўлиб, юрт тараққиётига ўзининг  муносиб ҳиссасини қўшмоқчи.

Орзуларининг рўёби йўлида  партия фаоллари  унга  зафар ва омадлар тилайди. 

                              Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+