“Адолат қабулхонаси”да депутат қабули

08.04.2024 14:04:40

Депутатлик ҳеч бир инсонга лавозим эмас, аксинча халқ олдидаги масъулият. Депутат ўз сайловчиларини дардини эшита олса, муаммоларини ҳал этишга кўмаклаша олсагина, у ҳурмат қозона олади. Шунинг билан бирга, ўзи сайланган округ миқёсидаги ободонлаштириш, коммунал хизматлар сифатини оширилишини таъминлашга эришиш ва Президентимиз ибораси билан айтганда, одамларни ўз ҳаётидан рози бўлиб, шукрона билан яшашига кўмаклашиш депутатдан дипломатик муносабат, муомала ва ҳаётий тажриба, ҳаққонийликни талаб этади.
Халқ депутатлари Фарғона вилоят кенгашига Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партиясидан сайланган Нодиржон Жумабоев, Халқ депутатлари Бувайда туман Кенгаши депутати Хайрулла Турғуновлар бу борада катта тажрибага эга.


Депутатларнинг Бувайда тумани жамоат саломатлиги техникумида ташкиллаштирилган қабул жараёнида Нигора Собирова, Асила Юлдашева, Гулираъно Абдурайимова сингари ўнлаб фуқаролар ўз мурожаатлари билан иштирок этишди.


Шуни куни маҳалла ёшлар учун хорижий тилларни ўрганиш учун бепул тўгаракларни ташкил қилиш, солиқ ва олий ўқув юртларида таҳсил олаётган фарзандлари учун шартнома тўловларини тўлашга кўмаклашиш каби масалалар тегишли идоралар раҳбарлари иштирокида ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди. Хорижда ишлаш ва таҳсил олиш истагидаги 10 нафар ёшларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Гулчеҳра Аҳмедова,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Фарғона вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+