"Адолат" СДП депутатлари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида фаол иштирок этишди

21.11.2023 11:11:52

Президентимиз ташаббуси билан атроф-муҳит тозалигини сақлаш, она табиатимизни асраб авайлаш, яшил маконни барпо этишдек эзгу мақсадларга бошлаган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси акцияси бутун республика бўйлаб халқимиз томонидан қизғин қўллаб-қувватланмоқда.

Давом этаётган акцияда ҳар бир инсон, ҳар бир маҳалла, идора, корхона, ташкилот ходимлари ўзларининг ҳиссаларини қўшиб келишмоқда. "Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Халқ депутатлари Қораўзак туман Кенгаши ва туман сиёсий партия вакиллари, шу жумладан "Адолат" СДПнинг депутатлари ҳам фаол қатнашмоқдалар.

Акция доирасида туман ҳудудида мевали ва манзарали дарахт ниҳолларини экиш ишлари кўтарингки руҳда ўтказилди.

“Адолат” СДП
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+