“Адолат” СДП фаолиятининг муҳим омили

19.01.2024 14:01:18

Амударё тумани “Арна бўйи” МФЙ да “Бошланғич партия фаолиятининг ташкилий, ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш — “Адолат” СДП фаолиятининг муҳим омили” мавзусида маҳалла фуқаролари билан учрашув бўлиб ўтди.
Йиғилишда маърузачилар томонидан Президентимизнинг мамлакатимизда олиб бораётган одилона сиёсати, Янги Ўзбекистонда турли соҳалар бўйича амалга оширилган ишлар, “Ўзбекистон — 2030» стратегиясининг мақсад ва вазифалари, шу билан бирга “Адолат” СДП олиб бораётган амалий ишлар батафсил таъкидланиб, фуқароларнинг ижтимоий ҳаётидаги ўзгаришлар ва муаммолар, ютуқлари ўрганилди.
Тадбир давомида бошланғич ташкилот аъзолари томонидан жорий сайлов йилида сайловолди дастурни шакллантириш юзасидан таклиф, мулоҳазалар ва олдида турган устувор вазифалар ҳам муҳокама этилди. Бу борада амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.

“Адолат” СДП
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
Матбуот Хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+