Янгиликлар 2202
Нариман Умаров “Адолат” СДП фракцияси раҳбарлигига сайланди
19.01.2020 17:01:49
Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг биринчи таъсис йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда фракция раҳбарини сайлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг регламенти тўғрисидаги қонуннинг 9 моддасига биноан партия Сиёсий Кенгаши раиси Нариман Умаров Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбари этиб сайланди.
“Адолат” СДП Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг