“Адолатчилар” сизнинг ҳимоячингиз

16.01.2024 14:01:39

Ўзбекистон "Адолат" СДПнинг "Бир адолатчи юз адолатчига ҳимоячи" лойиҳаси хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган. Лойиҳа доирасида жамоатчилик орасига кириб бориб, уларнинг муаммоларини ўрганиш баробарида ечимини топаётган партиядошларимизга ишонч ортмоқда.
Партиянинг Андижон вилоят, Улуғнор туман кенгаши фаоллари 2024 йилнинг дастлабки кунларида ана шундай эзгу мақсад билан Шаҳриобод маҳалла фуқаролар йиғинида бўлишди. Вақтинча ишсиз уйда ўтирган ва ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларга алоҳида эътибор қаратилди. Улар томонидан билдирилган 8 та муаммо шу куннинг ўзида бартараф этилди, 3 нафар аёлнинг бандлиги таъминланди.
Дилфуза Садирдинова, Шаҳриобод МФЙ фуқароси:
- Давлатимиз томонидан хотин-қизларга қаратилаётган эътиборни кўриб қувонардим. Ишсизликдан қийналсам-да, умид билан яшардим. “Адолатчилар”нинг хонадонимга кириб келиши менга куч берди. Уларнинг аралашуви билан туман марказий поликлиникасига ишга жойлашдим. Бундан оила аъзоларим ҳам хурсанд.
Улуғнорлик сафдошларимизнинг МФЙларда юриши давом этмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Андижон вилояти кенгаши Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+