Адолатга таяниб, доимо изланувчан ва ташаббускор бўлишимиз даркор

29.12.2020 16:12:12

Муҳтарам Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасини Ватанимиз нурли келажагига бефарқ бўлмаган  ватандошларимиз қатори интиқлиқ билан кутганим ва кутганимдан ҳам аъло таассуротларга эга бўлганлигим ҳақ гап.

Давлатимиз раҳбари ушбу тарихий аҳамиятга эга Мурожаатномасида мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маданий-маърифий ҳаёти билан боғлиқ қатор вазифаларни нафақат раҳбарлар олдига балки, юрт тараққиётига бефарқ бўлмаган ҳар бир юртдошимиз олдига белгилаб берди.

Мамлакат тарақкиёти, халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришда дастурий ҳужжат ҳисобланган, ушбу мурожаатномада кўтарилган ҳар бир масала, таклиф ва ташаббуслар ёрқин келажагимизга қуйилаётган муҳтаҳкам тамал тоши деб қабул қилишимиз керак.

Айниқса, ёш авлод таълим – тарбияси, уларнинг ижтимоий ҳимояси билан боғлиқ билдирилган пурмаъно фикрлар билан аниқ вазифалар Давлатимиз раҳбарининг чин маънодаги юрт ғамхўри эканлигидан далолат беради.

“ ......ислоҳотларимиз кўлами ва самарасини янада оширишда ҳар томонлама етук, замонавий билим ва ҳунарларни пухта эгаллаган, азму шижоатли, ташаббускор ёшларимизга таянамиз.

Биз ўз олдимизга мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишдек улуғ мақсадни қўйган эканмиз, бунинг учун янги Хоразмийлар, Берунийлар, Ибн Синолар, Мирзо Улуғбеклар, Навоий ва Бобурларни тарбиялаб берадиган муҳит ва шароитларни яратишимиз керак...” деган сўзлар ҳар бир ватандошимиз юрагини қувончга тўлдириб, қалбида уйғоқлик, муҳаббат ва илмга интилиш туйғуларини мустаҳкамлаши ҳақиқат.

Мамлакатимизда бола туғилганидан бошлаб, 30 ёшгача бўлган даврда уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайдиган, ҳаётда муносиб ўрин топиши учун кўмак берадиган яхлит ва узлуксиз тизим яратилиши мақсад қилинганлиги улуғ мақсадларимизга эришишнинг бирдан-бир йўли ёшларга бўлган меҳр ва эътиборимиз билан боғлиқ эканлигини кўрсатади.

Ўтган йилда математика, кимё, биология буйича ихтисослаштирилган мактабларни яратишни бошлаган бўлсак, 2021 йилда физика ва чет тилларини ўқитиш устувор йўналиш этиб белгиланиши, “Илмга таяниб иш тутган эл кам бўлмас” деган ҳикматли сўзнинг амалдаги исботи бўлишига ишонамиз.

2021 йилнинг мамлакатимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилиниши мурожатномада келтирилган улуғвор мақсадларимиз руёбга чиқишига хизмат қилади.

Муҳтарам Президентимиз айтганларидек, “Адолат – давлатчиликнинг мустаҳкам пойдевори” демак, жамиятнинг ҳар бир вакили, адолатга таяниб, доимо изланувчан ва ташаббускор бўлишимиз даркор.

 

Раўаж ОТАРБАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши раиси ўринбосари,

“Маърифат” тарғиботчилар жамияти,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+