“Адолатли қайнона”лар сафи кенгаймоқда

19.11.2020 13:11:02

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Адолатли қайнона” кўрик-танлови яна бир “Адолатли қайнона”ни кашф этди.

Фарғона шаҳар “Гулистон” МФЙ Жалолиддин Мангуберди кўчаси 88 уйда истиқомат қилувчи Ахунджанова Мархабатхон ая уч фарзанднинг меҳрибон онаси, икки келиннинг суюкли қайнонаси ҳамда 4 набиранинг севимли бувижонисидир.

М.Ахунджанова маҳаллада бўлиб ўтадиган турли тадбирларга доимо бош-қош бўлиб келади. Маҳалладаги барча ёшларни ҳамда келинларни ўз фарзандидек кўриб, улардан қимматли маслаҳатларини аямайди. Маҳалла ёшлари ҳам ўз навбатида кайвони онахонни ўз қайнонасидек кўриб, унинг ҳаётий тажрибалари асосида шаклланган кўникмалари ва шахсий намунасини эъзозлашади.

Хонадонига меҳмон бўлиб кирсангиз, шинамгина ҳовлисида турли манзарали гуллар, сарамжон-саришталик, озодалик бахри-дилингизни очади. Ҳовли бир-биридан ширин набираларнинг шодон қийқириқларига тўла, пазанда, иболи, ширинсуҳан келинлар уй юмушлари билан банд, оилада ўзаро ҳурмат ҳамда тотувлик ҳукмрон.

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Адолатли қайнона” кўрик-танлови ғолиби мухтарама онахон Мархабатхон Ахунджанова “Адолатли қайнона” деб эътироф этилди ва партиянинг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+