Адолатли қайноналар мукофотланди

17.11.2020 21:11:01

Бир неча йилдирки, Ўзбекистон «Адолат» СДП «Адолатли қайнона» кўрик-танлови орқали оилада, жамиятда адолатни таъминлашда ўзининг амалий хатти-ҳаракатлари билан кўпчиллика намуна бўлиб келаётган аёлларни аниқлаб келмоқда.

Жорий йил ҳам ушбу танлов асосида Тошкент шаҳрининг барча туманларида ўтказилган тадбир жараёнларида ана шундай қайноналар кашф этилди. Хусусан, Чилонзор туман партия ташкилоти томонидан ўтказилган тадбирда «Яккатут» маҳалласининг фаол аёллари иштирок этишди. Танлов шартларига кўра маҳаллада энг намунали деб топилган қайнона номинациясига Чилонзор туман Мактабгача таълим бўлими услубчиси Жамила Тилаволдиева муносиб кўрилди.

Шунингдек, ушбу кўрик-танлов партиянинг Учтепа туман Кенгаши томонидан ҳам юқори кайфиятда ўтказилди. Унда «Найман» маҳалласининг энг адолатли қайнонаси Матлуба Эликова деб топилди. У маҳаллада адолатпарвар қайнона деб ном қозониши билан бирга тумандаги 399 МТТда ҳамшира бўлиб ишлайди.

Ушбу ғолиб қайноналар оилада фарзандлари-ю келинларига адолатли ҳам маҳаллада ўз ўринларига эга фидойи инсон сифатида ном таратишган.

«Адолатли қайнона» кўрик-танлови пойтахтимизнинг бошқа партия туман Кенгашларида ҳам шу зайлда бўлиб ўтди.

Шаҳриёр ДАВРОНОВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

ижрочи котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+