Адолатли қайноналар сафи кенгаймоқда

30.11.2020 22:11:31

Нукус шаҳрида “Адолат” СДПнинг “Адолатли қайнона” кўрик-танлови ўтказилди.

Нукус шаҳридаги «Чимбой чайхона» МФЙ, М.Жуманазаров кўчаси, 83-уйда истиқомат қилувчи 74 ёшли Алламуратова Тазахан опа кўрик-танловнинг барча талабларига тўлиқ жавоб бераоладиган яхши фазилатларга эга қайнона ва намунали оила эканлиги ишчи гуруҳ аъзолари томонидан аниқланди ва унинг гувоҳи ҳам бўлишди.

Тазахан опа меҳнат фаолияти давомида банк соҳасида 35 йил кассир вазифасида ишлаган. У тўрт нафар ўғил ва уч нафар қизини ақлли, тарбияли қилиб камолга етказиб, уйли-жойли қилган. Ҳозирги кунда пенсияга чиқиб,  тўрт нафар  келиннинг суюкли қайнонаси ҳамда ўн олтита набира ва беш нафар эваранинг севимли бувижонисидир.

«Қайнонамизнинг тўғри маслаҳатлари туфайли маҳаллада фақат рахматлар эшитиб келамиз», – дейди кенжа келини Хошмуратова Азиза.

Шуларни ҳисобга олган ҳолда, ишчи гуруҳ аъзолари кўрик-танловнинг ғолиби этиб Алламуратова Тазахан опани “Адолатли қайнона” деб эътироф этди ва партиянинг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирлашди.

 

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+