Адолатли қайноналар сараланди

22.12.2023 12:12:56

Фарғона шаҳридаги Юридик техникумда “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши томонидан ўтказиб келинаётган анъанавий “Адолатли, оқила қайнона” кўрик-танловининг Фарғона вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Тадбирни Фарғона вилоят ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар бошқармаси Оқила Аёллар Ҳаракати раҳбари Юлдузхон Раҳимова, “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши раиси Шаҳноза Ғаниевалар очиб, вилоят босқичи иштирокчиларини қутлаб, барчага омад ёр бўлишини тиладилар.

Танловда муқаддас оилани бирдамлиги ва ҳамжиҳатлигини таъминлаш ва ёш авлодларни миллий қадриятларимиз асосида камол топтириш баробарида давлат ва жамоат ишларида фаол бўлган 14 нафар кайвони қайноналар 3 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар.

Биринчи шарт талабларига кўра, ўзини таништириш жараёнида англандики, 3-4 нафар келинлар, ўнлаб набираю-чевараларга бош бўлган онахонларнинг ҳар бирини ўзига хос ҳаёт мактаби бор. Оила бекалигидан тортиб, бирлари педагог, тадбиркор, шифокор, давлат арбоби бўлган оналар оилалар тинчлиги ва фаровонлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшиш баробарида ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий-иқтисодий соҳаларда ҳам ўз билимдонликларини савол- жавоб шартида намойиш этдилар.

Эркин мавзудаги онахонларнинг беллашуви ҳакамлар ҳайрати ва томошабинларни янада ҳайратини оширди. Миллий урф –одамларимиз, қадриятлар мужассам ёр-ёру, келин салом, аллаю- лапарлар, миллий либосларимиз ва ҳунармандчилик маҳсулотларининг намойиши оқилу –доно оналаримизнинг юксак заковатидан далолат.

Ҳакамлар ҳайъатининг узоқ баҳс ва мунозаралари асосида адолатли қарори қабул қилинди. “Адолатли, оқила қайнона” кўрик-танловининг Фарғона вилоят босқичи мутлақ ғолибаси Учкўприклик Раънохон опа Эргашевага, иккинчи ўрин Қувасой Шаҳрилик Маҳфиратхон Хасановага, учинчи ўрин эса Ўзбекистон туманидан иштирок этган Муҳаббатхон Ғофуровага насиб этди. Қолган 9 нафар онахонларимиз ҳам турли номинациялар ғолибига айландилар. Ғолибларга ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Кўрик–танлов мумтоз қўшиқлар ижрочиси Хосиятхон Акбарова ва ёш хонанда Шаҳризоданинг дилтортар қўшиқлари тадбирга янада файз бағишлади.

"Адолат" СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+