“Адолатли жамиятда аёл бахтли бўлади” танлови ғолиблари аниқланди

15.03.2024 10:03:21

“Адолат” социал-демократик партияси Жомбой туман кенгаши ташаббуси билан оила ва хотин-қизлар бўлими, мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда Халқ депутатлари Жомбой туман кенгаши Ёшлар сиёсати, хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари бўйича доимий комиссияси ҳамкорлигида “Адолатли жамиятда аёл бахтли бўлади” онлайн танлови эълон қилинган эди.
Ушбу танлов доирасида ўқувчи ёшлар, хотин-қизларга яратилаётган имкониятлар, аёлнинг жамиятдаги мавқейини ошириш борасидаги ишларга бағишланган иншо, шеър ва мақолалар билан иштирок этишди. Улар томонидан 50 дан ортиқ ижодий ишлар келиб тушди.


Танлов натижаларига кўра, 1-даражали диплом билан Зуҳрабегим Эшонқулова, 2-даражали диплом билан Дилноза Аъзамова ва Райҳона Жўрабоева ҳамда 3-даражали дипломни Садолат Бекмуродова ва Жасмина Нарзуллаева қўлга киритишди.

Дилмурод Маҳрамов,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Самарқанд вилоят кенгаши
“Ёш адолатчилар қаноти” раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+