Аҳоли билан мулоқот муаммоларни ойдинлаштирди

10.09.2020 17:09:47

 

Халқ депутатлари Жарқўрғон туман Кенгаши депутати Қизларшой Раҳматова тумандаги “Жарқўрғон минораси” ва  “Гулҳовуз”  маҳаллаларидаги аҳоли билан мулоқотда бўлиб, уларнинг муаммоларини ўрганди, ҳал этиш чораларини кўрди. Мазкур маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб,  пандемия шароитида “темир дафтар”га киритилган 16 ёшгача бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш ва уларни моддий таъминлаш борасидаги ишларни ўрганди. Ушбу жараёнда айрим ҳолларда сектор раҳбарлари томонидан кам таъминланган оилаларни рўйхатга олиш юзасидан камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланиб, ушбу ҳолатларни бартараф этиш юзасидан маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда тегишли чоралар кўрилди.

-Ўзимиз сайланган ҳудуддаги аҳоли билан суҳбатлар ўтказиб, моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болалари, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болалари ҳамда ногиронлиги бўлган 16 ёшга тўлмаган болаларни аниқлаб, уларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш учун рўйхатга олинишини ўргандик, - дейди депутат биз билан суҳбатда –Аҳоли билан қилган суҳбатларимиз давомида “темир дафтар”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг “камбағаллик”дан чиқиши учун уларнинг имкони борларини иш билан таъминланиши, ҳеч бўлмаганда уйда ўзини-ўзи банд қилишларига имконият яратиш чораларини сектор раҳбарлари билан ҳамкорликда ташкил этиш чораларини кўриш учун чора-тадбирлар белгиладик.        

Шунингдек, депутатимиз мазкур маҳаллаларда яшовчи аҳоли билан ҳам мулоқот қилиб, пандемия шароитида ўз томорқасида ва иссиқхоналари мавжуд хонадонларда кузги экинларни экиб, даромад қилишлари хусусида маслаҳатлар берди.

Суҳбат ва мулоқотлар давомида депутатимиз иссиқхона барпо этиб, турли озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни ўзига мақсад қилган фуқароларга мабодо, қийинчиликларга дуч келаётган бўлса туманларда ташкил этилган “Томорқа хизмати” МЧЖ экинларни экиш, маҳсулотни йиғиб олиш ва уни сотиш бўйича амалий ёрдамлар кўрсатаётганини айтиб ўтди.

Албатта, жойларда депутатлар томонидан бу каби ўрганишлар олиб борилиши белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, ҳозирги глобаллашув даври жараёнларининг ютуқ ва камчиликлари, аҳоли ўртасида учраётган муаммоларни тўғри талқин қилиш ва уларни ўз вақтида бартараф қилишда муҳим ахамият касб этади. 

Гулшод  ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат”СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+