Аҳоли билан юзма-юз мулоқот

28.11.2023 13:11:12

Аҳоли билан юзма-юз мулоқот – муаммоларни ўрганиш ва бартараф этишга қаратилди

      Давлатимиз раҳбарининг: “Бу дунёда инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш – одамийликнинг олий мезонидир”, - деган эзгу фикрлари бугун ҳар бир раҳбар фаолиятининг асосий қоидасига айланган. Ҳозирги кунда жойларда одамлар билан очиқ мулоқот қилиш ва фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш жараёнида, аввало, фуқароларни ўйлантираётган, қийнаётган муаммоларни бартараф этиш, ариза ва шикоятларни қисқа муддатларда ўрганиб чиқиб, қонуний қарор қабул қилинишини таъминлашга алоҳида эътибор берилмоқда.

     Халқ депутатлари Шофиркон туман Кенгаши депутати – Зулфия Ашурова ўзи сайланган ҳудуд “Қалмоқон” МФЙда бўлиб, аҳоли муаммолари юзасидан маҳаллабай, фуқаробай ишлаш мақсадида аҳолини ташвишга солаётган бир қатор муаммолар аниқлади. Аниқланган муаммо ва камчиликлар юзасидан маҳалла “бешлиги” билан учрашиб, уларни ҳал қилиш борасида келишиб олинди.

     Жумладан, мазкур маҳаллада яшовчи фуқаролар З. Салимова ҳозирги кунда вақтинчалик ишсиз ва унга тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун субсидия асосида тикув машиналари керак эканлигини билдирди. Мурожаат маҳаллада фаолият юритиб келаётган ҳоким ёрдамчиси билан ҳал этиш чоралари кўриш келишиб олинди. Халқ ноиби фуқароларининг дардини тинглаш баробарида, уларнинг хонадонларида бўлиб, куз-қиш мавсумига тайёргарлигини кўздан кечирди. Ҳали куз-қиш мавсумига тайёр бўлмаган хонадонларга керакли тавсияларни бериб ўтди.

Моҳигул Раҳимқулова – “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+