Аҳоли соғлиғини сақлаш масалалари депутатлар эътиборида

02.02.2024 22:02:11

   Халқ депутатлари Шўрчи туман Кенгаши депутати Ўрол Шерхонов бошчилигидаги ишчи гуруҳи Шўрчи тумани ҳудудидаги дорихоналарнинг ҳолатини ўрганишди.
   Ўрганишлар давомида жойларда ҳудудлардаги дорихоналар фаолияти ҳамда уларда дори воситаларининг қатъий белгиланган нархларда сотилиши ва “Дори воситалари ва фармацевтик фаолият тўғрисида”ги қонун ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиш бўйича муайян ишлар амалга оширилаётганига гувоҳ бўлинди. Шу билан бирга, ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари учун белгиланган нархларга риоя этилиши борасида ҳамон муаммо ва қонунбузарлик ҳолатлари учраб турганлиги ҳам маълум бўлди. Яъни тиббий буюмлар ва дориларни белгиланган нархдан юқорироқ нархларда сотиш ҳолатлари мавжудлиги аниқланди.


   Шунингдек, жойларда айрим дорихоналар ходимлари санитария қоида ва норма талабларига тўла риоя этмаслиги ҳолатлари ҳам кузатилди. Шунингдек, туманда фаолият кўрсатиб келаётган қатор дорихоналар ва уларнинг филиаллари ходимлари белгиланган муддатларда профилактик тиббий кўрикдан ўтмаган ҳолда ишлаб келаётганлиги каби ҳолатлар мавжудлиги ҳам аниқланди.


    Бундан ташқари, ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббий буюмларнинг белгиланган нархлари рўйхати шакллантирилганлигига ярим йилдан ортиқ вақт ўтган бўлса-да, нархлар қайта кўриб чиқилмаганлиги дорихоналарни ижтимоий аҳамиятга эга бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлашда айрим муаммоларни келтириб чиқараётганлиги аниқланди.


   Икки кун давомида тумандаги 16 та дорихона фаолияти ўрганиш натижасида барча дорихоналар мутасаддиларига тозаликка риоя қилиш, муддати ўтган дориларни сотишга йўл қўймаслик юзасидан огоҳлантириш берилди
   Юқорида аниқланган муаммолардан келиб чиқиб, депутатлар мазкур масалани навбатдаги туман Кенгаши сессияси кун тартибига қўйишни режалаштириб олишди.

Гулшод Турсоатова,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+