Аҳоли учун муносиб турмуш тарзи яратилмоқда

20.11.2023 11:11:00

“Қорақалпоғистон Республикасида аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш ва маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 2 февраль санасидаги 52-сонли қарорига биноан Қорақалпоғистон Республикасидаги барча овул ва қишлоқлардаги аҳоли турар жойлари ҳамда ички йўллар ҳолати бўйича ўтказилган хатловда оғир турмуш шароитидаги оилаларга тегишли 21094 та уй-жойларнинг том қисмини таъмирлаш (ёпиш) ҳамда 709 та яшаш учун яроқсиз ва авария ҳолатидаги уй-жойларни янгидан қуриш ишлари ташкиллаштирилмоқда.

Қарорга биноан Қонликўл туманидаги 11 та маҳаллада 774 та оғир шароитда яшовчи оилаларнинг кўп йиллик муаммолари ҳал этилди.

Лойиҳа доирасида бугунги кунда “Жайҳун” МФЙ ҳудудида 27 та оиланинг турар жойларини том қисмини таъмирлаш ва ёпиш режалаштирилган бўлиб, шундан ҳудуддаги фуқаролар Қ.Сейтов, А.Ҳакимниязов, Қ.Хожаназаров, Қ.Эржановларнинг уйларини том қисмида ёпиш ишлари бошлаб юборилди.

Жараён бўйича Халқ Депутатлари туман Кенгашига,  ҳудуддан сайланган депутат Т.Халмуротова тарафидан депутатлик назорати ишлари олиб борилди.

“Адолат” СДП
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+