Аҳолига қулайлик учун автобуслар сони оширилмоқда

23.12.2022 15:12:47

Маълумки, яқинда Давлатимиз раҳбарининг пойтахтимизнинг Учтепа туманига ташрифи чоғида март ойигача Тошкентга янги 1000 та автобус олиб келиш топшириғи берилган эди.

Шунга кўра, Тошкентга 100 та «Исузу» автобуси келтирилди. Келтирилган янги автобусларни пойтахт ҳудудида график режа асосида жойлаштиришда сектор раҳбарлари, Миллий гвардия қўмондони Рустам Жўраев билан бирга халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари ҳам иштирок этмоқда. Мисол учун, улар орасида фидойи ва жонкуяр депутатларимиздан Тошпўлат Матибаев ҳам бор. 

Автобуслар қатновини тўғри йўлга қўйиш, йўловчиларга ҳар жиҳатдан қулайликлар яратиш учун депутатлар назорат ишларини олиб бормоқда. Мақсад эса халқни ва одамларни давлатдан рози қилиш.

20 декабрь куни Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида ҳам депутатларга яна бир бор катта ишонч билдирилди. Уларни халқ ноиблари сифатида муаммоларни ҳал этишда катта жонбозлик кўрсатиши кераклиги таъкидланди.

Шу боис, ўрганиш ва назорат ишлари давомида автобус ҳайдовчиларига яратилган шарт-шароитлар кўздан кечирилди. Президент топшириғига кўра уларнинг ойлик маошлари оширилиши белгиланди.

Меҳринисо ЯКУБОВА,

«Адолат» СДП Тошкент шаҳар Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+