Айни бугунги кун талаби

20.07.2020 19:07:14

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилиши ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини ошириш, уларни даромад манбаи билан таъминлаш масалаларига қаратилганлиги билан аҳамиятли бўлди.

Давлатимиз раҳбарининг ушбу йигилишидаги маърузасидан янада таъсирландик ҳамда кучимизга куч қўшилди, десак асло муболаға булмайди. 

Президентимиз мазкур видеоселектор йиғилишида бутун дунё кучайтирган карантин шароитида иккита энг асосий мақсад – ёшлар ва хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш орқали оилаларга барқарор даромад манбаи яратиш муҳимлигини таъкидлаб, бу борада алоҳида эътибор қаратиш зарур бўлган йўналишларни кўрсатиб ўтди. Бу Юртбошимиз раҳбарлигида барчаси изчил ва қатьият билан давом эттирилаётган ислоҳотларнинг марказида фақат ва фақат инсонлар манфаатига қаратилган амалий натижа турганлиги, ўз халқи учун қалби оташдек чўғ каби ёнаётган фидойиликнинг гувоҳи бўлиб турганлигимиз ҳар биримизни чуқур мулоҳаза қилишга ундайди. 

Бундай қийин даврда ҳамма давлатлар каби юртимизда ҳам энг асосий муаммо аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлаш, даромад билан таъминлаш осан кечаётгани йўқ.

Шундай бўлса ҳам Президентимиз йиғилишда ёшлар ва хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш муҳимлигини таъкидлаб, бу борада алоҳида эътибор қаратиш зарур бўлган йўналишларни кўрсатиб ўтди.

Мен биринчидан аёл сифатида ва ёшларни ўқитаётган, тарбиялаётган инсон сифатида ушбу йўналишларнинг барчасини қўллаб-қувватлайман.

Сабаби йиғилишда аввало, мактаб битирувчиларини ўқиш ва ишга жалб этиш масалалари муҳокама қилинди. Жорий йилда умумтаълим мактабларини 452 минг ўғил-қиз тамомлади. Уларнинг 70 минги олий таълим, 85 минги профессионал таълимга киради. 95 мингдан зиёди ишга жойлашган тақдирда ҳам, яна 200 мингга яқин ёшларнинг бандлигини таъминлаш зарурлиги таъкидланди.

Бу аниқ рақамлар орқали ёшларнинг келажаги ва тақдирини кўриш мумкин. Буни кўрган ва эшитган ҳар бир ота-она ҳамда яқинларининг ҳатто ёшларнинг кўнгилларида ҳам эртанги кунга бўлган ишонч туйғуси пайдо бўлгани аниқ.

Асосан ёшларнинг бандлигини таъминлаб бориш, мураккам масала бўлса ҳам давлатмиз раҳбари бунинг тўғри ечимини топишга ҳаракат қилиб келмоқда.

Айни ушбу йиғилишнинг ўзида мактабданоқ касбга ўқитиш тизими жорий этилиши, навбатдаги ўқув йилидан бошлаб мактаб директори ва ўқитувчиларга ўқувчиларнинг олий таълимга кириши, касб эгаллаб, ўз ишини топиши даражасига қараб оширилган иш ҳақи тўланиши айтилди. Бунинг учун 7-синфдан бошлаб ўқувчиларнинг касблар кесимида қизиқиши аниқланади. 8-9-синф ўқувчилари дастурчи, дизайнер, таржимон каби истиқболли касблар учун пойдевор бўладиган билим ва кўникмаларни эгаллайди. 10-синфдан робототехника, дастурлаш каби талаб юқори касбларга ўргатиш йўлга қўйилади.

Жорий йил охиригача маҳаллаларда касб-ҳунар ўқитиш масканларини, қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитиш курсларини ташкил этиш ва касб-ҳунарга ўқитиш марказларини жиҳозлаш бўйича топшириқ берилди ва бу мақсадлар учун 200 миллиард сўм ажратилиши ёшларнинг келажакда яхши касб эгаси бўлиб, давлатимизнинг эртанги паровон турмушига хизмат қилишига шубҳа йўқ.

Давлат раҳбари йиғилишда таълим масканларидаги йўналишлар на сон, на сифат бўйича талабга жавоб бериши каби камчиликларни мисоллар билан кўрсатиб, меҳнат бозорида ишчи касбларга реал эҳтиёжни ҳар бир тармоқ ва соҳа кесимида аниқлаш, талаб юқори бўлган касблар бўйича хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда ўқитиш дастури ишлаб чиқиш юзасидан кўрсатмалар берди.

Ҳақиқатдан ҳам давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, халигача жойларда айрим мутахассисларга эҳтиёж бор. Айни ушбу камчиликларни бартараф этиш бўйича берган аниқ вазифалари келгусида келиб чиқиши мумкин бўлган муаммоларнинг олдини олади.   

Ушбу йиғилишда хотин-қизларни иш билан таъминлаш, ижтимоий шароитларини яхшилаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Давлатимиз раҳбари томонидан кўрилаётган бу каби чора-тадбирлар замирида инсонларнинг бугунги кунидан рози бўлиб яшаши ва эртанги кунга ишончи мужассам.

 

Айша АБДРЕЙМОВА,

Халқ депутатлари

Нукус шаҳар Кенгаши депутати

Улашинг!

Билдирилган фикрлар

Alimbetova Gumshagul
2020-07-21 23:47:40
Mamlakatimiz rahbari, hurmatli Prezidentimiz, Shavkat Miromonovich raisligida o'tkazilgan videoselektordagi eng muhim hayotiy bog'inlar bo'lmish: yoshlar va xotin-qizlarni har tomonlama qo'llab-quvvatlash, ijtimoiy himoyalash to'g'risida islohatlar chuqur tahlil qilingan ajoyib maqola.
Ерниязова Гульнара Джуманиязовна
2020-07-21 15:47:57
Макалада корсетилген барше маселелер асиресе жаслар турмысында кешиктирип болмайтугын куннин ахмийетли машкалалары хаккында соз барган.
Ешимбетова Гулзар Турымбетовна
2020-07-21 15:43:23
Авваламбор Ассаламу алейкум, мазкур макалони укиб туриб, фикр езмай кетишни узимга эп курмадим. Аел кишининг хаетдаги уз урнини топиш учун албатта кулида касб-хунари булиши керак. Касб хунар аелларни нафакат хаетдаги урнини, балки ойладаги урнининг юксак даражада булишини тамийнлайди. Атаб утиш жойизки, ойладаги етишмовшилик сабаб булиб канчадан канча ойлалар барбод булишини куриб юрибмиз. Мен Президентимизнинг битта килган ишини жуда бир мамнуният билан атаб утгим келябди, яни Олий таьлим муассасаларида кизлар учун олохида грант уринлар ажратилганини эчитиб мен узим жудаям хурсанд булдим. Аел киши учун барибирхам укиш жуддаям зарур нарса. Турмушга чиксам эрим бокади мен ишлашим шартмас диган фикрни уйлаятган инсонлархам хозир тушуниб етти ки, ойлада аелнинг билим даражасининг соглом булиши бу дигани янги авлоднинг соглом онг билан тарбияланишини соглом фикрларни эчитиб улгайишини тушуниб еттик хаммамиз. Фарзандига тугри тарбия бериш, мактабдан буш вактларида уйдаги она тарафдан уни куллаб кувватлаши бу соглам авлоднинг вояга етаятганидан далолатдир. Масалан утган укув йилида карантин пайтидаги масафодан укиш жараенида бирканча ота-оналар болаларини укитишга кийналишди. Аел кишининг билим даражасининг юкари даражада булиши хамма ишда якши самарадорлигини беришини курдик, билдик. Шу фурсатдан фойдаланиб Адалот партиясининг ташаббускор депутатларига шин дилдан миннатдорчилик билдириб утмокчиман. Аелларнинг бандлигини таминлашдаги олиб чикаетган масалалар ва килаетган ишларингизни шахсан узим куллаб кувватлайман ва келгуси режаларингизда катта ютукларга эришишинггизнинг тарафдориман.
Ерниязова Гульнара Джуманиязовна
2020-07-21 15:32:38
Макалада корсетилген хар бир пикир хам машкала заман талабы , жаслар турмысында гы кешиктирип болмайтугын маселелер хаккында соз жургизилген.

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+