Амалий ишлар партияси – 25 ёшда

10.02.2020 16:02:20

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Иштихон туман Кенгаши ташаббуси билан 21-сонли мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон “Адолат” СДП ташкил топган куннинг 25-йиллиги муносабати билан “Куч адолатда”  шиори остида бадиий кеча бўлиб ўтди.

Тантанали равишда бошланган кечада туман ҳокимлиги, туман  тиббиёт  бирлашмаси, туман халқ таълими бўлими, туман маданият бўлими вакиллари, маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари,  халқ депутатлари Иштихон туман Кенгашига Ўзбекистон “Адолат” СДПдан сайланган депутатлар, бошланғич партия ташкилоти раислари, “Аёллар қаноти”, “Ёшлар қаноти” аъзолари, партия фаоллари, уюшмаган аҳоли ва ОАВлари ходимлари иштирок этишди.

Тадбирни кириш сўзи билан партиянинг туман Кенгаши раиси Шарофиддин Астонов сўзга чиқиб, социал-демократик партиянинг ташкил топиши, партиянинг Европа ва бошқа мамлакатларда ҳам тузила бошлаганлиги ҳамда Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг мақсад ва ғоялари, ўтган 25 йил давомида партия ташаббуси билан амалга оширилган ишлар, депутатларнинг фаолияти, партия лойиҳалари, фаолияти давомида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди.

Шунингдек, сўз олганлар халқимиз орасида ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, жамиятда ижтимоий тенглик ва адолатни қарор топтириш, қонун устуворлигини таъминлаш, таълим ва тиббиётни янада чуқур ислоҳ этишда, оилалар учун муносиб турмуш шароитларини яратишда партия томонидан илгари сурилаётган мақсад, вазифаларнинг ҳаётий ва долзарб аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтди.

Шаҳриддин Умиров, партия фаоли - Туманда Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. Биргина аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилиш, уларнинг дарду-ташвишлари билан яқиндан танишиш мақсадида хонадонма-хонадон юраётганлар ҳам, аҳолининг сиёсий, ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида маҳаллаларда сиёсий ўқувларни ташкил этаётганлар ҳам шу “адолатчилар”. Бу ишларни амалга оширишда ҳормай-толмай меҳнат қилаётган, мамлакатимиз сиёсий ҳаётида ўз ўрни бор инсонларимиз меҳнатларининг натижасини кўриб турибмиз.  Шу ерда “Адолат” социал демократик партиясининг Иштихон туман Кенгаши томонидан бажарилаётгн баъзи хайрли ишлар ҳақида айтиб ўтмасак бўлмайди. Яқинда туманимизнинг чиройли кўчаларини айланиб юрганимда кўчадаги “Адолат” СДПнинг рамзига  кўзим тушди. Шу жойда икки онахон ўтиб кетаётиб, бир ажойиб гапни гапиришди. Улардан бири “Қара, мана шу партияни одамлари саҳоватпеша инсонлар экан. Уларнинг Иштихон туманидаги кам таъминланган оилаларга уйига мунтазам равишда келиб у ердаги яшовчилар ҳолидан хабар олиб туришни одат тусига айлантирган” деб гапириб турганларини эшитиб, раҳмат “адолатчилар” деган фикр кўнглимдан ўтди.

Тадбирга мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиларининг “Адолат барибир қарор топади” мавзусидаги саҳна чиқишлари ўзгача кўрк бағишлади.

Тадбир сўнгида партияга янги аъзолар тантанали равишда қабул қилинди ҳамда туман Кенгаши депутатлари, партия ҳаётида алоҳида фаоллик кўрсатганлар фахрий ёрлиқ ва мукофотлар билан тақдирланди.

 

Асрор КЎБАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши туманлараро ижрочи котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+