Андижонлик “адолатчи-ўқитувчилар” спортда пешқадам

24.11.2020 14:11:09

Республикамизда жорий йилнинг ноябрь ойи “Оммавий спорт ойлиги”, деб эълон қилиниши муносабати билан Андижонда спорт ва соғломлаштириш тадбирларининг кўлами янада кенгайди. Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят кенгаши ва Андижон давлат тиббиёт олийгоҳи ташаббуси билан ўтказилган “Спорт билан соғлом ҳаёт сари” шиори остидаги тадбир катта байрамга айлангани бунинг тасдиғидир.

Партия сафидаги профессор-ўқитувчилар волейбол, стол тенниси, шахмат-шашка бўйича ўзаро куч синашдилар. Улар бу билан ўзларининг спортга ошнолиги ва жисмонан соғлом эканликларини кўрсатдилар. “Ақл гимнастикаси” беллашувлари ҳам шахмат ишқибозларининг олқишлари билан тақдирланди.

Тадбир якунида  ўтказилган “Спорт ва саломатлик” викторинасида назарий билимлар синовдан ўтказилди. Ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.   

Ўткирбек АРЗИҚУЛОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон шаҳар кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+