Андижонлик “адолатчилар” мақсади

10.01.2024 17:01:36

Сиёсий партиялар ўз фаолиятини сайловолди дастури асосида олиб боради. Шу сабаб уни тайёрлашда жамият ривожи билан боғлиқ энг устувор вазифалар киритилади. Айни шу мақсадда Ўзбекистон “Aдолат” СДПнинг сайловолди дастурини шакллантириш юзасидан жойларда жамоатчилик ва партия аъзоларининг фикрлари ўрганилаётгани бежиз эмас. Партиянинг Андижон шаҳар кенгаши томонидан “Андижонсувтаъминоти” МЧЖ да ўтказилган давра суҳбатида партия фаолияти ҳақида сўз юритилди.
“Адолатчилар”нинг жамиятимиз ривожи ва ҳудудлардаги муаммоларни ҳал этишда иштироки юзасида маълумот берилди.


Жанона Раҳимова, Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон шаҳар кенгаши раиси:
— Сайловолди дастуримизни янада мустаҳкамлаш тадбирнинг бош мақсадига айланди. Иштирокчилар келгусида хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, норасмий меҳнат бозорлари фаолиятига чек қўйиш, болаларни барча кўринишдаги зўравонликлардан ҳимоя қилиш ва ўқувчиларни мактаб дарсликлари билан таъминлаш билан боғлиқ таклифлар билдирдилар.
Тадбир якунида мазкур МЧЖдаги бошланғич партия ташкилотининг 2023 йилдаги фаолияти сарҳисоб қилинди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Андижон вилояти кенгаши Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+