Андижонлик ёшлар депутатлик институти билан танишди

12.12.2023 10:12:03

“Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши томонидан ёшларнинг сиёсий фаоллигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада жойларда ўтказилаётган сиёсий мавзудаги давра суҳбатлари уларнинг партиямизга бўлган қизиқишини оширяпти.

Андижон шаҳрида фаол ёшлар билан ўтказилган ана шундай тадбир “Мен бўлғуси депутатман” дея номланди. Унда сўз олган партия фаоллари ва маҳаллий кенгаш депутатлари иштирокчиларга сиёсий партиялар ва депутатлик институти ҳақида тушунча бердилар. “Адолат” СДПнинг сайловолди дастурида кўзда тутилган вазифалар билан таништирилди.

Насиба Тўйчиева, халқ депутатлари Андижон вилояти кенгаши депутати:

-Бугунги ёшларга ҳавасим келади. Ҳар соҳада фаол, ташаббускор. Сиёсий майдонга кириш истагидаги йигит-қизлар бизнинг давомчиларимиз. Депутат ўзи ким? Унинг зиммасига қандай вазифалар юклатилади? Бугун айни шу каби саволларига жавоб берилди. Бизни қувонтиргани аксарият ёшларда депутатлик институтига қизиқиш янада ортди. Бу навбатдаги сайловларда ўз ифодасини топади.

Тадбир “Партия патронажи” лойиҳаси доирасида сафимизга янги аъзоларни қўшишга уланди. Энг фаол иштирокчилар “Адолат” сафида келажак сари қадам босишни бошлади.

Каримжон Исмоилов, Андижон давлат университети қошидаги академик лицей ёшлар етакчиси:

-Сиёсий партиялар фаолиятини кузатиб бораман. Бугун “Адолат” СДПнинг сиёсий майдонда ўз ўрнига эга эканлигига амин бўлдим. Шу сабаб мен “Адолат”ни танладим.

Тадбир якунида сафимизга қўшилган ёшларга партия билетлари топширилди.

“Адолат” СДП
Андижон вилояти кенгаши
 Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+