Аёл гўзаллик ва нафосат тимсоли

11.03.2024 17:03:21

Аёл борки, олам мунаввар, аёл борки, ҳаёт гўзал ва мафтункор. Аслида оилани ҳам, жамиятни ҳам бирлаштириб, унга файзу барака киритадиган, хонадонларимизни меҳр-муҳаббат, нафосат, эзгулик нури билан мунаввар қиладиган зотлар, мунис оналаримиз, опа-сингилларимиздир.
Ҳар йили баҳорнинг илк ҳафтасида юртимиз бўйлаб 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тантаналари ўтказилади.
“Адолат” СДП Бухоро шаҳар Кенгаши ташаббуси билан шаҳардаги “Варахша” МФЙнинг фаол хотин-қизларини байрам муносабати билан таклиф қилишиб, “Аёлга эҳтиром” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.


Партия шаҳар Кенгаши раиси А. Аҳмедов МФЙда истиқомат қилувчи хотин-қизларни айём билан қизғин табриклар экан, жумладан шундай деди:
- Аёл зотини эъзозлаш эл-юртимизда азал-азалдан эзгу қадрият бўлиб келган. Бунинг тасдиғини тарихимизда, ҳаётимизда кўплаб мисоллар орқали яққол кўришимиз мумкин. Айниқса, мустақиллик йилларида юртимиз хотин-қизларининг жамият ҳаётида тутган юксак ўрни ва мавқейини янада ортганлиги, уларнинг барча ислоҳотларда фаол иштирок этишлари бизни ҳар лаҳзада қувонтиради! Зеро, аёл бу – борлиқ кўзгусидир, шу боис бўлса керак, аёлни авайлаб-асраган юртнинг келажаги порлоқ бўлади.
Тадбир давомида партия вилоят Кенгаши раиси ўринбосари С. Майдонов ҳам сўзга чиқиб, барча йиғилган аёлларни байрам билан самимий табриклади. Давлатимиз раҳбари хотин-қизлар билан ишлаш, уларни қўллаб-қувватлашда янги тизимни бошлаб, аёлларни ижтимоий ҳимоя қилишни тубдан кучайтириш ва ёндашувларни қайта кўриб чиқиш борасида вазифаларни белгилади. Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасини ташкил этиш бўйича фармонни имзолади. Бу яна бир карра аёлларга кўрсатилаётган эътиборнинг юксак намунасидир, - деди С. Майдонов.
Тадбир якунида партия шаҳар Кенгаши А. Аҳмедов томонидан бир гуруҳ "Адолат" фаоллари бўлмиш аёллар қимматбаҳо эсдалик совғалари билан мукофотланишди.

Гулнора Кенжаева
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Бухоро шаҳар Кенгашининг
“Аёллар қаноти” раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+